Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЕТТБ делегациясининг учрашувлари

2018-02-21 | Иқтисодиёт

“Тараққиёт стратегияси” марказида 20 февраль куни Европа тикланиш ва тараққиёт банки делегацияси аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг Марказий Осиё ва Россия бўйича бошқарувчи директори Наталья Ханженкова бошчилигидаги делегациянинг мамлакатимизга ташрифи доирасида ташкил этилди. 

“Тараққиёт стратегияси” маркази ижрочи директори А.Бурҳонов билан учрашувда марказ фаолияти, Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий ва социал-иқтисодий соҳалардаги ислоҳотларнинг бориши ҳақида сўз юритилди. Меҳмонларга 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида амалга ошириш жараёни ҳақида маълумот берилди. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, банк-молия соҳасини эркинлаштиришда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди. 

Наталья Ханженкова Ўзбекистондаги изчил ислоҳотларни, мамлакатни ҳар томонлама ривожлантириш лойиҳаларини юқори баҳолади. Президент Шавкат Мирзиёев танлаган жадал тараққиётга қаратилган сиёсат мамлакатнинг халқаро майдондаги нуфузини янада оширишга хизмат қилаётганини таъкидлади. 

Мамлакатимизда иқтисодиётни либераллаштириш, унда давлат иштирокини камайтириш орқали соҳа ва тармоқларни диверсификация қилиш, хусусий мулк ҳимоясини кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича қабул қилинаётган қарорлар меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди. 

Мулоқотда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларни жамиятда кечаётган ўзгариш ва янгиланишларнинг тўлақонли иштирокчисига айлантириш каби йўналишлардаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. 
 

Улуғбек Шоназаров, Отабек Мирсоатов (сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться