Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми ўтказилди

2018-02-23 | Иқтисодиёт

2018 йил 22 февраль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан Ҳиндистон ишбилармон доира вакиллари хамда маҳаллий тадбиркорлар иштирокидаги Ўзбекистон-Ҳиндистон бизнес-форуми ўтказилди.

Қайд этиш лозим, ушбу тадбир ишбилармонлик ҳамкорлигини ривожлантириш, шунингдек қўшма лойиҳаларни амалга ошириш мақсадида чет эл инвестицияларини жалб қилиш учун қўшимча рағбат сифатида хизмат қилади.

Тадбирни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад икки давлат тадбиркорлари ўртасида савдо алоқалари йўлга қўйилиши ва кенгайишини қўллаб-қувватлаш, янги қўшма корхоналар сонини ҳамда икки томонлама маҳсулот айланмасини оширишдан иборат.

Ишбилармонлик учрашуви чоғида икки давлат тадбиркорлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича масалалар муҳокама қилинди.

Қайд этиш керакки, 2017 йил якунлари бўйича товар айланмаси – $323,6 млн долларини ташкил этган бўлса, жумладан, экспорт – $32,5 млн долларни, импорт эса – $291,1млн долларни ташкил этди.

Экспортнинг асосий позициялари: қишлоқ хўжалиги, транспорт ва туристик хизматлар, ўсимлик шарбатлари ва экстракти, тери хом ашёси.

Импортнинг асосий позициялари: фармацевтика маҳсулотлари, механика ва электр ускуналари, автомобиль эҳтиёт қисмлари, транспорт ва туристик хизматлар, кимё маҳсулотлари, ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикасида Ҳиндистон Республикаси сармояси иштирокидаги 101 та корхона фаолият юритиб, улардан 15 таси Ҳиндистонинг
100 % капиталига эга.

Ўзбекистон Республикаси Ташки савдо вазирлигида 16 Ҳиндистон компаниясининг ваколатхонаси аккредитациядан ўтган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон делегация вакилларининг Ҳиндистонга қилган сафари давомида ташкил қилинган бизнес форум доирасида $70 млн.долларга тенг 20 инвестицион лойиҳалар ҳамда $80 млн.долларга тенг 22 контракт шартномалари имзоланган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Савдо саноат палатаси

Поделиться