Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

ЭЪЛОН

12.06.2019ИқтисодиётМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутасаддилари иштирокида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Республикаси инвесторлар уюшмаси ташкил этилди

12.06.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Инвесторлар уюшмаси давлат рўйхатидан ўтказилди.

Ўзбекистон-Хитой: фронталь юк ортиш техникалари соҳасида ҳамкорликка киришди

11.06.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Хитойнинг "XCMG" корхоналар тармоғи махсус техника ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллайди. Корпорация тузилмаси 26 та шўъба корхона ва 5 та илмий-тадқиқот марказидан иборат. "XCMG" маҳсулот сотиш тармоғи дунёнинг 183 мамлакатини қамраб олган. Йиллик экспорт ҳажми 1,6 миллиард АҚШ долларидан зиёд. Компания ўтган йиллар давомида Ўзбекистон билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

ЭЪЛОН

11.06.2019ИқтисодиётМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

12 июнь куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси мутасаддилари иштирокида “Қўшимча қиймат солиғи ва бошқа янги солиқлар имплементацияси доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмуни ва моҳияти” мавзусида брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Гужарат штати делегацияси Андижонга келди

10.06.2019ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Мазкур делегация таркибида Гужарат штати туризм вазирлиги, Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси, штатнинг саноатни қўллаб-қувватлаш бюроси, фармацевтика, энергетика, инновацион, стартап компаниялари вакиллари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини ўрганмоқда.

Янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

10.06.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Ҳудудларда саноатни ривожлантириш ва инвестиция фаоллигини ошириш масалалари муҳокама қилинди

07.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 7 июнь куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни ўзлаштиришни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

С.Умурзаков Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг очилиш маросимида ҳамда иш жараёнида иштирок этди

07.06.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

6 июнь куни Ўзбекистон делегацияси таркибида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг очилиш маросимида ҳамда иш жараёнида иштирок этди.

Ўзбекистон миллий матбуот маркази эълони

07.06.2019Соғлиқни сақлашМанба: Ўзбекистон миллий матбуот маркази

10 июнда бўлиб ўтадиган матбуот анжуманларига давлат ва нодавлат ОАВда меҳнат қилаётган ЖУРНАЛИСТЛАР, шунингдек, МУСТАҚИЛ ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР таклиф қилинмоқда. 

ЭЪЛОН

07.06.2019ИқтисодиётМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги
7 июнь куни соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида "Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси" мавзусида брифинг, cоҳа масъуллари иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Ўзлаштириш имкони бўлган 1 миллион гектардан ортиқ майдон мавжуд

04.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 4 июнь куни қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш борасидаги устувор вазифаларга бағишланган йиғилиш ўтказди.

Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Украина бозорларида

04.06.2019ИқтисодиётМанба: “Дунё” ахборот агентлиги

Мамлакатимизнинг Киевдаги элчихонаси кўмагида ўзбек мева ва сабзавот маҳсулотларини Украинага экспорт қилиш бўйича изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Тошкент Темир йўл Ҳамкорлик ташкилотининг 47-сессиясига мезбонлик қилади

04.06.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

2019 йил 4-7 июнь кунлари пойтахтимиз Тошкентда Темир йўл Ҳамкорлик ташкилоти Вазирлар кенгашининг 47-сессияси бўлиб ўтади. 

Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

01.06.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятида Россия Федерациясининг “Силовые машины” компаниясининг бош директори Темур Липатов бошчилигидаги делегация вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Германия делегацияси билан бизнес-брифинг ва давра суҳбати

29.05.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2019 йил 28 май куни Германия Федератив Республикаси (ГФР) Президенти Ф. Штайнмайернинг расмий ташрифи доирасида Тошкентда республика вазирлик ва идоралари раҳбарлари, шунингдек, 17 йирик немис компаниялари вакиллари иштирокида бизнес-брифинг ва давра суҳбати бўлиб ўтди.