Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Гужарат штати делегацияси Андижонга келди

2019-06-10 | Иқтисодиёт

Мазкур делегация таркибида Гужарат штати туризм вазирлиги, Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси, штатнинг саноатни қўллаб-қувватлаш бюроси, фармацевтика, энергетика, инновацион, стартап компаниялари вакиллари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини ўрганмоқда.

10 июнь куни делегация аъзолари Андижонда бўлиб, вилоят раҳбарияти ва хусусий сектор вакиллари билан музокаралар ўтказди. Учрашувларда туризм, қишлоқ хўжалиги, муқобил энергия манбаалари, телемедитсина, стартап ва бошқа қатор йўналишларда биргаликда лойиҳалар амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар қўшма бизнес форуми ўтказиш масаласини ҳам кўриб чиқди.

Меҳмонлар вилоятдаги ишлаб чиқариш объектлари, эркин иқтисодий зоналарга ташриф буюриб, мавжуд иқтисодий-ижтимоий салоҳият билан яқиндан танишди.
 
Қайд этиш лозимки, Андижон вилояти ва Гужарат штати ўзаро ҳамкор ҳудудлар ҳисобланади. Ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича Англашув меморандуми 2018 йил октабр ойида имзоланган.
 
Ўтган вақт мобайнида Гужарат штатида жойлашган қатор йирик ҳинд компаниялари вакилларининг Андижон вилоятига сафарлари ташкил этилди ва вилоят ҳудудида фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш бўйича амалий қадамлар қўйилди.
Ҳиндистон делегациясининг ушбу ташрифидан мақсад Андижон ва Гужарат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, икки томон учун ҳам фойдали бўлган янги қўшма лойиҳалар устида ишлашга қаратилган.
 
Меҳмонлар Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ҳам бўлиб, мамлакатимизнинг тарихий-маданий мероси, туризм салоҳияти билан яқиндан танишишни режалаштирган.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться