Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Хитой: фронталь юк ортиш техникалари соҳасида ҳамкорликка киришди

2019-06-11 | Иқтисодиёт

Хитойнинг "XCMG" корхоналар тармоғи махсус техника ишлаб чиқариш бўйича жаҳонда 5-ўринни эгаллайди. Корпорация тузилмаси 26 та шўъба корхона ва 5 та илмий-тадқиқот марказидан иборат. "XCMG" маҳсулот сотиш тармоғи дунёнинг 183 мамлакатини қамраб олган. Йиллик экспорт ҳажми 1,6 миллиард АҚШ долларидан зиёд. Компания ўтган йиллар давомида Ўзбекистон билан самарали ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Тошкентда 11 июнь куни Ўзбекистон – Хитой савдо-иқтисодий ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида фронталь юк ортиш техникалари соҳасида халқаро тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда транспорт-логистика, транзит ва юк ташишдаги самарадорликни оширишга хизмат қиладиган техникалар тақдимоти, ушбу йўналишдаги Ўзбекистон – Хитой бизнес доира вакиллари ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинди. 
– Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлиги тарихи узоқ ўтмишга бориб тақалади, – дейди "XCMG" корпорацияси вице-президенти Ван Цинжу. – Бугунги кунда икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик изчил ривожланмоқда. 
"XCMG" фронталь юк ортиш техникалари кўчмас мулк, нефть-газ объектлари, йўл ва сув иншоотлари қурилишида, шунингдек, электрлаштириш, фойдали қазилмаларни қидириш, қазиб олиш, инфратузилмани модернизация қилишда кенг фойдаланилади. Компания маҳсулотларига бўлган юқори талаб нафақат сифат кўрсаткичлари, балки сервис хизмати мавжудлиги билан ҳам боғлиқ. Бугунги кунда ҳамкорлик доирасида кадрлар малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 
Маҳаллий кадрларнинг Хитойдаги XCMG заводларида, ихтисослаштирилган ўқув марказларида мунтазам равишда тажриба алмашишлари ташкил қилинмоқда.
Анжуманда уй-жой фонди объектларини модернизация қилиш, таъмирлаш ва қуриш соҳасида зарур техникаларни етказиб бериш бўйича "XCMG" корпорацияси билан мамлакатимиздаги "Texnika Advans Servis" компанияси ўртасида икки томонлама битим имзоланди. 
Шериклик алоқаларини янада кенгайтириш, хусусан, 2019 йилда "XCMG" фронталь юк ортиш техникалари янгиланган тармоғини ишлаб чиқариш ва Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича режалар белгилаб олинди.

Манба: ЎзА

Поделиться