Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Германия делегацияси билан бизнес-брифинг ва давра суҳбати

2019-05-29 | Иқтисодиёт

2019 йил 28 май куни Германия Федератив Республикаси (ГФР) Президенти Ф. Штайнмайернинг расмий ташрифи доирасида Тошкентда республика вазирлик ва идоралари раҳбарлари, шунингдек, 17 йирик немис компаниялари вакиллари иштирокида бизнес-брифинг ва давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирларда ГФР Президенти Ф. Штайнмайер ва Ўзбекистон Бош вазири А.Ариповлар иштирок этишди.

Кун тартиби махсус мавзулар бўйича панел сессияларда кўриб чиқилди: “Инвестицион муҳит шароитлари”, “Кадрлар тайёлаш”, “Рақамлаштириш”, “Молиялаштириш тузилмалари”.

Томонлар савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, энергетика ва инфратузилма соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, шунингдек, фан, техника ва таълим соҳасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш истиқболларини муҳокама қилдилар. Музокаралар доирасида сўнгги йилларда Ўзбекистон билан Германия муносабатлари стратегик шерикликнинг янги босқичига кўтарилгани барча тарафидан эътироф этилди.
 
Тадбирлар натижасига кўра энергетика, ахборот технологиялари ва молиявий ҳамкорлик соҳаларида келишувлар имзоланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться