Бугун соат 15:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мутасаддилари иштирокида ОАВ вакиллари билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Унда Ўзбекистонда банк соҳасидаги ислоҳот ва ўзгаришлар, яратилаётган имкониятлар, кредит бериш тизими ва нақд пул маблағи ечиш учун ҳудудларнинг банкоматлар билан қай даражада таъминланганлиги каби қатор масалалар муҳокама қилинади.
Очиқ мулоқотда Марказий банк раисининг биринчи ўринбоси Илҳом Норқулов Ибрагимович ҳамда раис ўринбосари Ботир Зоҳидов Эркинович иштирок этишади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги