Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Янги таҳрирдаги “Реклама тўғрисида”ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда

2019-06-10 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти билан ҳамкорликда “Реклама тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда.

Унда, ривожланган давлатларнинг қонунчилик амалиётини чуқур таҳлил қилган ҳолда, мамлакатимизда реклама фаолиятини амалга ошириш ва реклама бозорини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида, қонун лойиҳасига янги талаб ва қоидалар киритилмоқда.

Хусусан, реклама фаолиятида* қўлланиладиган тушунчаларга кенг ва аниқ таъриф берилмоқда, Ҳукумат ва ваколатли орган – Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг ваколатлари ҳамда унинг назорат функцияларини амалга ошириш тартиби белгиланмоқда, реклама бозори иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқланмоқда, вояга етмаганларга мўлжалланган рекламага қўйилган талаблар кучайтирилмоқда, ижтимоий рекламанинг доираси кенгайтирилмоқда, реклама тарқатишнинг алоҳида воситаларига (телевидение ва радио, босма нашрлар, алоқа воситалари, электрон тижорат, ташқи реклама, транспорт ва почта жўнатмалари орқали тарқатиладиган рекламага доир) талаблар, айрим товарлар, ишлар, хизматлар (дори воситалари, биологик фаол озиқ-овқат қўшимчаси, болалар таомлари, акция тадбирлари, энергетик ичимликлар, алкоголли ва тамаки маҳсулотлари, қурол-яроғ, қимматли қоғозлар) рекламасига талаблар, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик нормалари ва бошқа ҳолатлар белгиланмоқда.

Шу билан бирга, амалдаги “Реклама тўғрисида”ги ва “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида” Қонунлари асосида ишлаб чиқилган Рекламани жойлаштириш тўғрисидаги низом (№1024, 06.04.2001й.), театр-концерт тадбирларини ўтказишда фонограммадан фойдаланиш тўғрисида маълумотни тақдим этиш қоидалари (№1188, 16.11.2002й.) ва бошқа меъёрий ҳужжатларни тўлиқ ва қисман бекор қилган ҳолда, улардаги талаблар янги таҳрирдаги қонун таркибига ўтказилмоқда.

Ўз навбатида, юқоридаги қонун лойиҳасини янада мукамаллаштириш билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини бузганлик учун жавобгарлик нормаларини кучайтириш ва белгилаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари! Агар Сизда мамлакатимизда реклама бозорини янада тартибга солиш ва “Реклама тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳририга киритиш юзасидан асосли таклиф ва мулоҳаларингиз мавжуд бўлса, Монополияга қарши курашиш қўмитасига юборишингизни сўраймиз.

Манзил: Тошкент шаҳри, Лабзак кўчаси, 3-уй, Электрон почта: antimon_zpp@umail.uz, тел: 71 207-47-00

Мазкур қонунлойиҳа Ўзбекистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини муҳокама қилиш сайтига жойлаштирилган. (https://regulation.gov.uz/ru/document/3830)

 

Манба: Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Поделиться