Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

С.Умурзаков Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг очилиш маросимида ҳамда иш жараёнида иштирок этди

2019-06-07 | Иқтисодиёт

6 июнь куни Ўзбекистон делегацияси таркибида Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.Умурзаков Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг очилиш маросимида ҳамда иш жараёнида иштирок этди.

Форум доирасида Сингапур давлат саноат ва савдо вазири Ко По Кун, Нидерландия Қироллигининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Регина Жонс-Бос, Хитойнинг ислоҳотлар қўмитаси қошидаги Чет эл корхоналарини қўллаб-қувватлаш ассоциацияси бош котиби Хэ Чжэньве ҳамда “Росконгресс” жамғармаси директори А.Стуглев билан устувор соҳаларда ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилишга бағишланган учрашувлар бўлиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Поделиться