Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

Мўғулистон Ўзбекистоннинг чорвачилик борасида йирик ҳамкорига айланади

01.07.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Давлатимиз раҳбарининг шу йил Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида билдирган таклифига биноан, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобилов бошчилигидаги мамлакатимиз ветеринар ва чорвадорларидан иборат делегация Мўғулистон Республикасида сафарда бўлди.

Дунёга машҳур Самарқанд шарбатлари

01.07.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Юртимизда етиштирилган мева-сабзавот, узум, полиз маҳсулотлари таъми, сифати ва инсон саломатлаги учун фойдали моддаларга бойлиги билан ажралиб туради. Шунинг учун ҳам дунёнинг турли мамлакатларида Ўзбекистондан келтирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари доим харидоргир бўлган. Аммо бу маҳсулотларни йилнинг тўрт фаслида ҳам чет мамлакатларга экспорт қилиш, узоқ юртларга етказиб беришнинг имкони йўқ.

Наманган шаҳрида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалалари кўриб чиқилди

01.07.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йил 1 июль куни Наманган шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Илҳом Неъматов ва Наманган вилояти Ҳокими Хайрулла Бозоровнинг раислигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари, вилоятлар туманлари ҳокимликлари, қатор вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда лойиҳарнинг маҳаллий ҳамкорлари иштирок этдилар.

АЭС қурилиши учун танланган майдонда муҳандислик-тадқиқот ишларининг иккинчи босқичига старт берилди

01.07.2019ИқтисодиётМанба: «Халқ сўзи»

Жорий йилнинг 29 июнь куни атом электр станцияси қурилиши учун танланган Жиззах вилоятидаги Тузкон кўли яқинидаги ҳудудда муҳандислик-тадқиқот ишларининг иккинчи босқичини бошлади. Бу ҳақда “Ўзатом” матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг муомалага киритилганига 25 йил тўлди

01.07.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

1994 йил 1 июль куни сўм Ўзбекистон ҳудудида ягона тўлов воситаси сифатида муомалага киритилган. Ўша йили 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўмлик банкнотлар ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик тангалар чиқарилган.

Ўзбекистон Республикаси инвестиция ва саноат сиёсати стратегияси жамоатчилик ва экспертлар диққат марказида

28.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати

2019 йил 28 июнь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг 2025 йилгача мўлжалланган инвестиция ва саноат сиёсати стратегияси муҳокамасига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тошкент механика заводи ҳудудида яна 16 та корхона ишга туширилади

28.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 28 июнь куни Яшнобод туманидаги Тошкент механика заводига ташриф буюрди.

Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокараларнинг иккинчи раунди тўғрисида

27.06.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

2019 йилнинг 25-26 июнь кунлари Бруссель шаҳрида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) бўйича музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди.

Тошкент вилоятида саноатни ривожлантириш бўйича қўшимча вазифалар белгиланди

26.06.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 26 июнь куни ҳудудларда саноатни ривожлантириш, бўш турган бино ва ерларда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Озиқ-овқат хавфсизлиги, ер ва сувдан самарали фойдаланиш ва бошқа йўналишлардаги Ўзбекистон ташаббуслари юқори баҳоланди

26.06.2019ИқтисодиётМанба: «Халқ сўзи»

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) конференциясида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев нутқ сўзлади.

ЭЪЛОН

25.06.2019ИқтисодиётМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

26 июнь куни соат 9:30 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимлари ва ОАВ вакиллари билан интервью бўлиб ўтади.

Ботсвана чорвадорлари ўзбек қоракўлига қизиқиш билдирмоқда

25.06.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Пойтахтимиздаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Ботсвана ҳукумати ва чорвадорларидан иборат йирик делегация қабул қилинди.

Халқаро молия корпорацияси Сирдарё вилоятидаги иссиқлик электр станциясида давлат-хусусий шериклиги лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда

24.06.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Давлат-хусусий шерикликни (ДХШ) ривожлантириш агентлиги аҳоли турмуш даражаси ҳамда фаравонлиги ва инфратузилма объектлари сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, мактабгача таълим соҳаларида давлат-хусусий шериклиги асосидаги қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни олиб бормоқда.