Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди

2019-06-01 | Иқтисодиёт

“Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамиятида Россия Федерациясининг “Силовые машины” компаниясининг бош директори Темур Липатов бошчилигидаги делегация вакиллари билан ўзаро ҳамкорлик масалаларига бағишланган учрашув ўтказилди.

Томонлар инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш механизмларини муҳокама қилди. “Ўзбекгидроэнерго” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Абдуғани Сангинов сўнгги йилларда икки мамлакат ўртасида ўзаро манфаатли йўналишлар бўйича кўп қиррали ҳамкорлик изчил ривожланаётганини таъкидлади. Ўз навбатида “Силовые машины” компаниясининг раҳбари ҳам биргаликда лойиҳаларни янада ривожлантириш имкониятлари кўплиги, уларни тўлиқ ишга солишдан икки томон ҳам бирдек манфаатдор эканини қайд этди.
 
Бугунги кунда Россиянинг “Силовые машины” компанияси глобал энергомашиналар қурилиши саноати бўйича жаҳонда етакчилардан ҳисобланади. Компания иссиқлик, атом ва гидростанциялар учун асбоб-ускуналарни лойиҳалаштириш, тайёрлаш ва етказиш, уларнинг монтаж ишлари, ўрнатилишини ташкил этиш тажрибасига эга.
Гидроэнергетика ресурслари табиий, экологик тоза ва қайта тикланувчи энергия манбаи бўлгани сабабли улардан фойдаланишни ҳар томонлама кенгайтириш республикамизнинг замонавий тараққиёт стратегиясига мосдир. Сўнгги йилларда мамлакатимизнинг гидроэнергетика салоҳиятидан самарали фойдаланиш, мавжуд гидроэлектростанцияларни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, гидроэнергетикани ривожлантиришга хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш, шу асосда корхоналар ва аҳолининг электр энергияга бўлган эҳтиёжини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
 
Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумни имзолади. Бу эса саноат ва коммунал корхоналари, қишлоқ хўжалиги ва ҳудудларда аҳолининг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини кафолатли қоплашни, мамлакатимиздаги органик ёқилғи захираларидан оқилона фойдаланиш ва уларни тежашни таъминлайди.
 
Абдулазиз МУСАЕВ, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться