Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим бўйича музокараларнинг иккинчи раунди тўғрисида

2019-06-27 | Иқтисодиёт

2019 йилнинг 25-26 июнь кунлари Бруссель шаҳрида Ўзбекистон ва Европа иттифоқи ўртасидаги кенгайтирилган шериклик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим (КШҲБ) бўйича музокараларнинг иккинчи раунди бўлиб ўтди.

Тадбир чоғида Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ўртасидаги муносабатларни сифат жиҳатдан янги даражага кўтаришга йўналтирилган ушбу муҳим ҳужжатнинг кўпгина моддалари ва бўлимлари юзасидан илгари силжишга эрилшилди. Ўзбекистонда амалга оширилаётган фаол ислоҳотлар ҳам музокараларда олдинга одимлашга ўз ҳиссасини қўшди.
 
КШҲБ доирасида томонлар муҳокама қиладиган қоидалар Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017-2021 йилларда мамлакатни ривожлантириш Стратегиясида белгилаб берилган мақсад ва вазифаларга мос келади.
 
ЕИ Ўзбекистондаги ислоҳотларни, жумладан диверсификациялашган ва рақобатбардош иқтисодиётни ривожлантириш, мамлакатнинг глобал дунё хўжалик алоқаларига интеграциялашуви, ишбилармонлик ва инвестиция муҳитини такомиллаштириш борасидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлашга содиқлигини эътироф этди.
 
КШҲБнинг савдо муносабатлари қисми бўйича ишчи гуруҳ музокараларни 28 июнгача давом эттиради. Жорий йилда музокараларнинг яна иккита раундини – бир мартадан Тошкент ва Бруссель шаҳарларида ўтказиш режалаштирилмоқда. Томонлар яқин истиқболда КШҲБнинг матнини келишиш борасида анча илгарилашга эришиш учун зарур чораларни кўриш истагини билдирди.
 
Музокаралар ишчанлик ва конструктив руҳда ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться