26 июнь куни соат 9:30 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ходимлари ва ОАВ вакиллари билан интервью бўлиб ўтади.
Мулоқотда қўмита томонидан тадбиркорлик фаолияти учун яратилаётган қулайликлар, имтиёзлар, амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилади.
Журналистлар четдан маҳсулот олиб киришда божхона тизимидаги муаммолар, экспорт ва импорт маҳсулотларига божхона тўловларини белгилаш тартиби ҳамда соҳага оид бошқа масалалар юзасидан саволларга жавоб олишлари мумкин.
Тадбирда Давлат божхона қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Раҳимов, божхона назоратини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи Анвар Муҳаммадиев, божхона тўловлари бошқармаси инспектори Маҳмуд Сайдивалиев, божхона маъмурчилигида илғор ва инновацион усулларни тадбиқ этиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Фарҳод Олимжонов, Божхона институти бошлиғи Воситжон Эргашев иштирок этади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги