Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ботсвана чорвадорлари ўзбек қоракўлига қизиқиш билдирмоқда

2019-06-25 | Иқтисодиёт

Пойтахтимиздаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитасида Ботсвана ҳукумати ва чорвадорларидан иборат йирик делегация қабул қилинди.

Унда қўмита раиси Баҳром Норқобилов, “Ўзбекчорванасл” агентлиги директори ўринбосари Зиёдулла Пирназаров, қоракўлчилик бўйича мутахассислар, шунингдек, Ботсвана озиқ-овқат хавфсизлиги ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш вазирлиги котиби муовини Жон Кассиус Мореки, чорвани парваришлаш департаманти раҳбари Патрик Галек Зейж, “Лобо экинзорлари” фермер хўжалиги раҳбари Балаги Жефери, қишлоқ хўжалиги бўйича иқтисодчи Мокже Сепо ҳамда кластер бўйича ижрочи директор Соболе Саонелар иштирок этди.
 
Учрашувда ботсваналик мутахассисларнинг маърузалари ва агробизнес бўйича таклифлари кўриб чиқилди. Шунингдек, икки томонлама ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
 
Таъкидлаш жоиз, меҳмонлар ўзбек қоракўлчилиги бўйича кўп томонлама ҳамкорлик хусусида фикр алмашди, мўйна ва ноёб хусусиятга эга қоракўл териларининг Ботсвана бозорида харидоргир эканлиги, бу борада ўзбек қоракўлчилиги тажрибасини ўз мамлакатига татбиқ этиш истаги борлигини билдиришди.
 
– Ўзбекистон қоракўл терилари дунё бозорида жуда харидоргир ва қиммат мўйна ҳисобланади. Шунинг учун ёш кадрларимизни айнан шу мамлакатда қоракўлчилик бўйича билим олишларини хоҳлаймиз, – дейди Ботсвана Республикасининг чорвани парваришлаш департаменти раҳбари Патрик Галек Зейж. – Шу боис, қоракўлчилик сирларини ўрганиш учун бир гуруҳ талабаларни юбормоқчимиз. Бу кейинчалик Ботсванада ҳам чорвачиликнинг қоракўлчилик йўналиши ривожланишида муҳим омил бўлади.
 
Ботсвана қишлоқ хўжалиги бўйича иқтисодчиси Мокже Сепонинг эътироф этишича, мамлакатда экин майдонларининг 75% чорвачилик учун ажратилган. Ушбу давлатда асосан қорамолчилик, паррандачилик ва эчкичилик йўналишлари яхши ривожланган. Гўшт маҳсулотлари эса Европа давлатларига экпорт қилинади. Эндиликда қоракўлчилик йўналишини ҳам йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
 
Учрашувда томонлар қишлоқ хўжалигининг бошқа тармоқлари, хусусан сутчилик, паррандачилик ва балиқчилик йўналишларида ҳам ўзаро тажриба алмашишга келишиб олди.

Манба: ЎзА

Поделиться