Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Мўғулистон Ўзбекистоннинг чорвачилик борасида йирик ҳамкорига айланади

2019-07-01 | Иқтисодиёт

Давлатимиз раҳбарининг шу йил Сурхондарё вилоятига ташрифи давомида билдирган таклифига биноан, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Б.Норқобилов бошчилигидаги мамлакатимиз ветеринар ва чорвадорларидан иборат делегация Мўғулистон Республикасида сафарда бўлди.

Ташриф мобайнида Мўғулистон Республикасининг ветеринария ва чорвачилик соҳасидаги тажрибаларини ўрганиш, мамлакатимиз иқлимига мос йўналишларни амалиётга татбиқ этиш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, гўшт ва гўшт маҳсулотлари ҳамда майда ва йирик шохли молларнинг хусусиятлари билан бевосита танишилди. Икки давлат тадбиркорлари ўртасида чорвачилик маҳсулотлари олди-сотди жараёнларини амалга оширишга кенг шароитлар яратиш муҳокама қилинди.
 
Мўғулистон Президентининг халқаро сиёсат бўйича маслаҳатчиси Тенгшжаргал Тюмен, Озиқ-овқат, қишлоқ хўжалиги ва енгил саноат вазирининг ўринбосари Саули Жанимхан, Ветеринария агентлиги раҳбари Тюмендемберел Дорьниям, Мўғулистон миллий ривожланиш Агентлиги қошидаги Инвестиция маркази директори Дашдемберел Нацагдори каби ҳукумат вакиллари билан учрашув чоғида икки томонлама ҳамкорликнинг самарадорлиги ва истиқболдаги режалар бўйича келишувлар кенг муҳокама қилинди.
 
Шунингдек, сафар давомида Мўғулистон миллий савдо-саноат палатаси ҳамда йирик ишлаб чиқариш компаниялари вакиллари билан қатор учрашувлар ташкил этилди.
 
Бундан ташқари, мамлакатимиз делегацияси мутахассислари чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, гўшт комбинатлари ҳамда хўжаликларда бўлиб, бу борадаги тажрибаларни ўрганди.
 
– Мўғулистон томони юртимизнинг ғарбий ўлкаси ҳисобланган Ховд шаҳридан логистик марказ сифатида фойдаланишни таклиф қилади, – дейди Мўғулистон Президентининг халқаро сиёсат бўйича маслаҳатчиси Тенгшжаргал Тюмен мулоқот чоғида. – Юртингизга гўшт маҳсулотларини экспорт қилиш учун транспорт коридори яратишда, чорва маҳсулотларини ҳаво йўли орқали юбориш ҳамда ушбу йўналиш орқали Ўзбекистондан мева-сабзавот маҳсулотларини бизга етказиб бериш, шунингдек, чорва маҳсулотлари билан савдо-сотиқ қилишда бу жой қулай ҳудуд саналади.
 
Маслаҳатлашувлар якунида Ўзбекистон ва Мўғулистон давлатлари ўртасида йирик ва майда шохли моллар ҳамда от гўштини экспорт ва импорт қилиш бўйича халқаро ветеринария сертификати, тирик ҳайвонларни экспорт ва импорт қилиш бўйича келишув, ветеринария хизматлари ҳамкорлигини кенгайтириш, эпизоотик мониторинг ва лаборатория ташхислари, маълумот алмашиш ҳамда малака ошириш бўйича келишув, ҳар икки давлат компаниялари ўртасида савдо сотиқ қилиш бўйича меморандум имзоланди.

Манба: ЎзА

Поделиться