Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодиёт

ЭЪЛОН

29.08.2019ИқтисодиётМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

29 август куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги раҳбар ходимлари иштирокида брифинг ва журналистлар билан мулоқот бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Хитой Давлат тараққиёт банки 500 миллион Хитой юани миқдорида кредит шартномасини имзолади

28.08.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Жорий йил 26 август куни Пекинда Ўзбекистон – Хитой ҳукуматлараро ҳамкорлик қўмитасининг бешинчи йиғилиши доирасида Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (Ўзмиллийбанк) 500 миллион Хитой юанида кредит линиясини жалб қилиш учун Хитой Давлат тараққиёт банки (ХДТБ) билан кредит шартномасини имзолади.

Ўзбекистон-Хитой қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди

28.08.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

27 август куни Бош вазир А. Арипов бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси ҳукумат делегациясининг Хитойга ташрифи чоғида Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ва Хитойнинг CITIC корпорацияси ўртасида устав жамғармаси 1 миллиард АҚШ долларга тенг бўлган Ўзбекистон-Хитой қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.

ЭЪЛОН

27.08.2019ИқтисодиётМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

28 август куни соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирилиги мутасаддилари иштирокида брифинг ҳамда журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Мактаб таълимини ривожлантириш умумхалқ ҳаракатига айланиши зарур

26.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 23 август куни халқ таълими тизимини ривожлантириш, педагогларнинг малакаси ва жамиятдаги нуфузини ошириш, ёш авлод маънавиятини юксалтириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Қозоғистондаги энг йирик тижорат банки билан учрашув бўлиб ўтди

23.08.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 22 август куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида Қозоғистондаги энг йирик тижорат банки «Халык банк», шунингдек, яқинда Ўзбекистонда лицензиясини олган унинг шўъба банки «Тенге банк» раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Сирдарёнинг инвестицион салоҳияти намойиш этилди

23.08.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида 22 август куни биринчи Халқаро инвестиция форуми бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Россия валюта биржалари ҳамкорлик меморандумини имзолади

22.08.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида мамлакатимиз ва Россия валюта биржалари фаолиятининг моҳияти ва ўзига хослигига бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси халқаро давлат облигациялари эмиссияси рисоласи бўйича маълумот

22.08.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Халқаро давлат облигациялари эмиссияси рисоласи ҳуқуқий ҳужжат бўлиб, унда эмитент тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек, облигация эгаси ва эмитент ўртасидаги ҳуқуқий муносабатларни тавсифлайди. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг эмиссия рисоласи молиявий ва ижтимоий хавф омиллари, мамлакатнинг тарихидан табиий муҳитигача бўлган шарҳлар каби бир нечта маълумот қисмларидан иборат. Ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), инфляция, ишсизлик даражаси ва бошқалар каби макроиқтисодий кўрсаткичлар келтирилган. Рисолада бюджет-солиқ ва пул-кредит сиёсатига оид, давлатнинг ички ва ташқи қарзлари, шу жумладан ҳукумат томонидан кафолатланган қарзлар ҳақида маълумотлар мавжуд.

 

ЭЪЛОН

22.08.2019ИқтисодиётМанба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

22 август соат 11:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентилги анжуманлар залида “Ўзстандарт” агентлиги мутасаддилари иштирокида брифинг ва журналистлар билан мулоқот бўлиб ўтади. 

Янги энергия қувватлари саноат ривожига таянч бўлади

21.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Тахиатош иссиқлик электр станциясида ҳар бири 230-280 мегаватт қувватга эга бўлган иккита буғ-газ қурилмаси барпо этилмоқда.

Президент «Мўйноқ аква саноат» давлат унитар корхонасини бориб кўрди

20.08.2019СиёсатМанба: Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти

Бир пайтлар Мўйноқ балиқчилик саноати билан машҳур бўлган. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ўтган йили бу ерга келиб, мавжуд сув ҳавзаларида балиқчиликни қайта тиклаш ва ривожлантириш бўйича тавсиялар берган эди. 

Ички валюта бозоридаги жорий ҳолат ва алмашув курси динамикаси тўғрисида Марказий банк ахбороти

20.08.2019ИқтисодиётМанба: ЎзА

Марказий банкнинг жорий йил 9 августдаги хабарида ички валюта бозорида юз бераётган ўзгаришларнинг сабаблари баён қилинган эди.

Ички валюта бозоридаги жорий ҳолат ва алмашув курси динамикаси тўғрисида

20.08.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Марказий банки

Марказий банкнинг жорий йил 9 августдаги хабарида ички валюта бозорида юз бераётган ўзгаришларнинг сабаблари баён қилинган эди.

Алкогол маҳсулотларини савдоси учун рухсат бериш тартибини янада соддалаштириш чора-тадбирларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш

20.08.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлигида алкоголли маҳсулотлар савдоси билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган рухсатномалар бериш тартибини янада соддалаштириш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Молия вазирлиги ва Шаҳар ҳокимлиги томонидан ўтказилган тадбирда Ички ишлар Бош бошқармаси, Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси, Прокуратура органлари, Давлат хизматлари агентлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва бошқа бир қатор давлат ташкилотлари вакиллари иштирок этишди.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида муҳокама бўлиб ўтди

19.08.2019ИқтисодиётМанба: Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

Жорий йилнинг 17 август куни Инвестициялар ва ташқи савдо вазири С. Умурзаков бошчилигида вазир ўринбосарлари, вазирликнинг таркибий бўлинмалари рахбалари, шунингдек, республиканинг ҳудудлари, туман ва шахарларига инвестициялар ва ташқи савдони ривожлантириш масалалари бўйича бириктирилган маьсул ходимлар иштирокида муҳокама бўлиб ўтди.