Халқаро молия корпорацияси Сирдарё вилоятидаги иссиқлик электр станциясида давлат-хусусий шериклиги лойиҳасини амалга оширишни режалаштирмоқда
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги хузуридаги Давлат-хусусий шерикликни (ДХШ) ривожлантириш агентлиги аҳоли турмуш даражаси ҳамда фаравонлиги ва инфратузилма объектлари сифатини янги босқичга олиб чиқиш мақсадида, энергетика, транспорт, соғлиқни сақлаш, таълим, мактабгача таълим соҳаларида давлат-хусусий шериклиги асосидаги қатор лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ишларни олиб бормоқда.
Хусусан, энергетика соҳасини оладиган бўлсак Энергетика вазирлиги, Жаҳон банки ва Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги ҳамкорлигида Тошкент ИЭСидаги эскирган энергоблокларни модернизация қилиш ва янги энергоблокларни барпо этиш бўйича олиб борилган учрашувлар ўз самарасини бериб, хозирда ушбу лойиҳани ҳаётга самарали тадбиқ этиш бўйича якуний хулосалар тайёрланмоқда. Энергетика йўналишидаги ДХШ асосидаги катта лойиҳалардан бири бу Сирдарё вилоятидаги мавжуд ИЭСни янгилаш жараёни ҳисобланади.
Шу мақсадда Молия вазирлиги хузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги Халқаро молия корпорацияси (IFC) билан Сирдарё ИЭС лойиҳасини амалга ошириш юзасидан муҳокамалар бўлиб ўтди. Агентлик жорий йилнинг сўнгига қадар ушбу лойиҳа юзасидан тендер жараёнини бошлашни таклиф қилмоқда. Халқаро молия корпорацияси (IFC) вакиллари энг аввало Сирдарё ИЭС лойиҳаси билан боғлиқ бўлган барча керакли маълумотларни ҳукумат тақдим қилган холда, ушбу жараённи йил оҳирига қадар бошлаш имконияти мавжудлигини қайд этди. Муҳокамаларда 2.6 гВт қувватига эга бўлган, Сирдарё ИЭС лойиҳаси икки босқичда амалга оширилиши кўзда тутилмоқда. Биринчи босқичда қуввати 1.3 гВт бўлган бирлашган-циклли газ турбинли гринфилд (греенфиелд) электр станциясини қуриш масаласи ўрганилмоқда. Томонлар муҳокамалар вақтида шунингдек шамол ва қуёш энергетикаси потенциали ва бу борада ҳам ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш бўйича фикрлар алмашилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги