Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон миллий валютаси – сўмнинг муомалага киритилганига 25 йил тўлди

2019-07-01 | Иқтисодиёт

1994 йил 1 июль куни сўм Ўзбекистон ҳудудида ягона тўлов воситаси сифатида муомалага киритилган. Ўша йили 1, 3, 5, 10, 25, 50, 100 сўмлик банкнотлар ва 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик тангалар чиқарилган.

1997 йил 1 мартдан 200 сўмлик банкнот ва 1, 5, 10 сўмлик тангалар, 2000 йил 1 июнда 500 сўмлик номиналдаги банкнотлар муомалага киритилган. 

Бундан ташқари, 1999 йил 20 октябрдан Жалолиддин Мангубердининг 800 йиллиги муносабати билан 25 сўмлик, 2002 йил 1 ноябрдан Шаҳрисабз шаҳрининг 2700 йиллигига бағишлаб 50 сўмлик, 2009 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрининг 2200 йиллиги муносабати билан икки хил кўринишдаги 100 сўмлик металл тангалар муомалага киритилган. 

Мамлакатимизда 1000 сўм қийматдаги банкнот 2001 йилда, 5000 сўмлик купюра орадан 12 йил ўтиб, яъни 2013 йилда муомалага киритилган. 10 000 ва 50 000 сўмлик банкнотлар эса 2017 йилга келиб муомалага чиқарилди. 2019 йилнинг 25 февралидан бошлаб қиймати 100 000 сўмлик банкнот муомалага чиқарилди.

Манба: ЎзА

Поделиться