Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти аҳолига янги хизмат турларини кўрсатишни бошлади
2020-07-02 | Жамият
Бугунги кунда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ таркибий бўлинмалари бутун республика бўйлаб, ер ости ва устидаги юқори, ўрта ва паст босимли метал газ қувурларини ўрнатиш, таъмирлаш ва ишга тушириш хизматларини тақдим этмоқдалар.
Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ва Қурилиш вазирлиги томонидан қурилиш-монтаж ишларини бажариш учун махсус рухсатномалар, шунингдек лойиҳалаштириш учун лицензия тақдим этилган.
Хизмат турларини кенгайтириш бугунги давр ва иқтисодий ҳоллатлар билан узвий боғлиқдир. “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий бўлинмалари ҳам хизмат кўрсатиш бозорини самарали ривожлантиришнинг бевосита иштирокчилари ҳисобланишади. Уларнинг фаолияти биринчи навбатда комплекс газлаштириш ва объектларни газ билан таъминлаш соҳасида юқори даражадаги хизмат кўрсатишга қаратилган. Шу муносабат билан, соҳада тасдиқланган меъёр ва стандартларга тўлиқ риоя қилган ҳолда, барча газлаштириш лойиҳаларни бошдан охиригача (рус.“под ключ”) амалга ошириш имконияти мавжуд.
Буюртмачи, газ тақсимлаш ва истеъмол қилиш тармоқларининг комплекс лойиҳаларини яратиш, шунингдек, бошқа хизматлар, масалан, лойиҳа ишлаб чиқиш, ҳужжат ва рухсатномаларни тайёрлашни ҳам ишониб топшириши мумкин.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг ҳудудий бўлинмаларига газ таъминоти хизматларини кўрсатишларини сўраб жисмоний ва юридик шахслар мурожаат қилишлари мумкин. Газ таъминоти ташкилотларининг технологик имкониятлари газ ишлари учун ҳамёнбоп нархларни белгилашга имкон беради. Ўз техника ва ускуналари, ишлаб чиқарувчилар билан тўғридан-тўғри ҳамкорлик ва йиллар давомида тўпланган технологик база учинчи томон пудратчилар иштирокига бутунлай чек қўяди. Шунинг учун мижозга арзон нархларда ва сифатли хизмат кўрсатилишига эришилади.
Газ таъминоти ва газлаштириш хизматлари амалий ва назарий билим ҳамда қўникмаларга эга тажрибали мутахассислар жамоаси томонидан бажарилиши таъминланади. Ҳамкорликнинг ҳар босқичи, хусусан мижознинг хизматга биринчи мурожаатидан тортиб то хизмат кўрсатишгача бўлган жараён, малакали мутахассислар қўлида.
Қуйидаги телефон рақамлар орқали қўрсатилувчи хизматлар ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин:
“Ҳудудгаз Андижон”: 95-200-08-41; 74-227-64-43
“Ҳудудгаз Бухоро”: 65-223-64-08; 65-770-08-74
“Ҳудудгаз Жиззах”: 72 222-38-79; 72-226-18-68
“Ҳудудгаз Қашқадарё”: 75-771-02-70; 75-223-10-11
“Ҳудудгаз Қорақалпоғистон”: 61 224-04-08; 61-224-04-08
“Ҳудудгаз Навоий”: 78 770-24-70; 78-770-39-02
“Ҳудудгаз Наманган”: 69-227-95-18; 69-227-97-36
“Ҳудудгаз Самарқанд”: 66-239-78-00; 66-239-78-02
“Ҳудудгаз Сирдарё”: 78-221-12-72; 67-227-06-01
“Ҳудудгаз Сурхондарё”: 76-221-25-10; 76-224-10-02
“Ҳудудгаз Тошкент”: 78-150-30-95; 71-150-44-12
“Ҳудудгаз Тошкент шаҳри”: 71-253-64-26; 71-255-04-82
“Ҳудудгаз Фарғона”: 73-226-15-77; 73-229-04-26
“Ҳудудгаз Хоразм”: 62-223-37-54; 62-223-34-57
Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги