Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳудудий статистика идораларидаги ислоҳотлар - доимий назоратда

2020-07-07 | Жамият

Бозорлардаги нарх-наво кузатувлари ўрганилди

Давлат статистика қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Боҳодир Мирусманов жорий йилнинг 3-4 июль кунлари Тошкент вилоятининг қатор туман ва шаҳарларидаги статистика идоралари фаолияти ҳамда бозорлардаги нарх-наво кузатувларини ўрганди.

Раиснинг биринчи ўринбосари Тошкент, Зангиота, Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳамда Янгийўл шаҳрида хизмат кўрсатиш соҳасида иш юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар фаолияти билан танишди.

Шунингдек, планшетлар ёрдамида ўтказилаётган нарх-наво кузатувларини сифатли ва маълумотларнинг ҳаққонийлигини ўрганиш мақсадида ишчи гуруҳ тузилиб, назорат тартибида вилоятдаги йирик савдо мажмуалари ва бозорларда мониторинг амалга оширилди.

Ташриф давомида туман статистика бўлимларининг иш фаолияти ҳам ўрганилиб, уларнинг самарали ташкил этилиши юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

***

Статистик ҳисоботларнинг қабул қилиниши юзасидан қўшимча тавсиялар берилди

Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари Агзам Икрамов Президент ва ҳукумат қарор-фармонларининг ижросини, ҳудудий статистика идоралари фаолияти ҳамда пандемия шароитида статистик кўрсаткичларни шакллантириш ҳолатини ўрганиш мақсадида, шу йилнинг 3-4 июль кунлари Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлди.

Икрамов хизмат сафари давомида Иштихон, Каттақўрғон, Оқдарё ва Самарқанд туманлари статистика бўлимларида бўлиб, 2020  йил учун Давлат статистика ишлари дастури бўйича жорий йилнинг ўтган даврида бажарилган ишлар ҳолатини ўрганди. Йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий таклиф ва тавсиялар берилди.

Хизмат сафари мобайнида қурилиш, савдо, саноат, инвестициялар, қишлоқ, балиқ ва ўрмон хўжалигига оид статистик ҳисоботларнинг қабул қилиш ва статистик маълумотларни шакллантиришда самарали усулларни қўллаш бўйича топшириқлар берилди.

Шунингдек, пандемия шароитида статистик кўрсаткичларни шакллантириш ҳолати ўрганилди. Бу борада статистик кўрсаткичларни шакллантиришда халқаро тавсияларга асосланган самарали усулларни жорий этиш бўйича тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

***

Аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳолати ўрганилди

Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари Махмуджон Зиядуллаев шу йилнинг 3-4 июль кунлари Сирдарё вилоятида хизмат сафарида бўлди.

Хизмат сафари давомида аҳолини рўйхатга олишни ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳолати ҳамда хизматлар соҳасидаги якка тартибдаги тадбиркорлик субектларининг фаолиятини ўрганди.

Шунингдек, уй хўжаликларида планшетлар ёрдамида ўтказилган кузатувлар ҳамда уларнинг натижалари кўриб чиқилиб, янада такомиллаштириш бўйича тавсиялар берилди.

Жумладан, кузатув натижалари бўйича уй хўжаликларида аҳоли даромадлари ва харажатларини ўрганишда ҳамда маълумотларни шакллантиришда эътибор қаратилиши лозим бўлган асосий омиллар бўйича тегишли таклиф, топшириқлар берилди.

Ташриф давомида Сардоба, Мирзаобод, Оқолтин ва Гулистон туманларида хизматлар соҳасидаги якка тартибдаги тадбиркорлар билан ўтказилаётган кузатувларда иштирок этиб, уларнинг фаолиятлари билан танишиб, маслаҳатлар берилди. Шунингдек, Бахт, Сардоба, Сирдарё туман деҳқон бозорларида мева-сабзовотлар нархлари ўрганилди.

Ташриф давомида “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қонунда белгиланган вазифаларнинг ижроси, бу борада амалга оширилаётган ишлар бўйича ҳам алоҳида тўхталиб ўтилди.

***

Замонавий АКТ имкониятларидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 3-4 июль кунлари Давлат статистика қўмитаси раиси ўринбосари Зохиджан Зияев хизмат сафари юзасидан Қашқадарё вилояти статистика бошқармасида бўлди.

Раис ўринбосари хизмат сафари давомида жорий йилнинг 1 июнь куни Давлатимиз раҳбари бошчилигида миллий статистика соҳасини такомиллаштириш чора-тадбирларига бағишланган статистика тизимини янада ривожлантириш юзасидан берилган топшириқлар ижроси бўйича ҳудудий бўлинмаларда амалга оширилаётган ишлар билан танишиб чиқди.

Шунингдек, вилоят статистика бошқармаси, туман ва шаҳар статистика бўлимларида ахборот-коммуникация технологиялари имкониятларидан фойдаланиш ҳолати, мавжуд муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш юзасидан топшириқлар берди.

Қашқадарё вилоятига қилинган икки кунлик хизмат сафари давомида ахборот-коммуникация инфратузилмасини белгиланган стандартларга мувофиқ ташкил этиш ва планшетлар ёрдамида ўтказилаётган статистик кузатувларни тўғри ва самарали ташкил этиш юзасидан тегишли тавсия ва топшириқлар берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться