Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аҳолини рўйхатга олиш саволномаси лойиҳасини муҳокама қилиш бўйича халқаро экспертлар иштирокида вебинар бўлиб ўтди

2020-07-03 | Жамият

Жорий йилнинг 2 июль куни “2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш дастури ва саволномаси” лойиҳасини муҳокама қилишга бағишланган вебинар бўлиб ўтди.

Ушбу тадбир МДҲнинг Статистика қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилди. Вебинарда МДҲнинг Статистика қўмитаси ходимлари ҳамда Демография ва меҳнат статистикаси бошқармаси ходимлари иштирок этди.

Вебинарни қўмита раисининг ўринбосари М. Зиядуллаев кириш сўзи билан очиб берди. Вебинарда МДҲнинг Статистика қўмитаси раиси В.Л. Соколин 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш дастури ва саволномаси лойиҳаси таркибидаги саволларни таҳлил қилиб, саволномаларни тўлдириш ва қайта ишлашдаги қийинчиликларни инобатга олган ҳолда саволлар рўйхатини қисқартириш кераклиги тўғрисида ўз таклифларини бериб ўтди.

Тадбир давомида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олиш дастури ва саволномаси лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан баҳс-мунозаралар бўлиб ўтди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться