Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Иқтисодий жиноятларнинг содир этилишига сабаб бўлувчи омиллар муҳокама қилинди

2020-07-06 | Жамият

Сирдарё вилояти прокуратураси томонидан ҳудудда содир этилаётган иқтисодий жиноятларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, бунга имконият яратувчи сабаб ва омилларни ўрганиб, унинг оқибатларини бартараф этиш юзасидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда вилоят иқтисодий суди, ички ишлар, солиқ идоралари вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этди.
 
Давлатимиз томонидан тадбиркорлик субъектларининг эркин фаолият юритишлари учун бир қатор қулайликлар яратиб берилаётган бўлсада, айрим тадбиркорлик ниқоби остида иш юритаётган кимсалар томонидан берилган имтиёз ва ваколатлардан тўғри фойдаланмасдан, қонунда белгиланган талаб ва қоидаларни бажармай, солиқ ва бошқа тўловларни тўламасдан, иқтисодий жиноятлар содир этиш ҳолатлари афсуски учраб турибди.
 
Вилоят прокурори раҳбарлигидан ўтган йиғилишда, тадбиркорлар учун яратиб берилган имтиёз ва қулайликларни суиистеъмол қилиш ҳолатлари мавжудлиги, тадбиркорлар томонидан содир этилаётган иқтисодий жиноятларни ўз вақтида аниқлаш, уларга чек қўйиш, бунга имконият яратувчи сабаб ва омилларини ўрганиб, оқибатларини бартараф этиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.
 
– Ўтган бир ярим йил давомида 8 нафар тадбиркорлик субъектлари томонидан ўзлаштириш, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлардан бўйин товлаш ҳамда савдо ва хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш каби иқтисодий жиноятлар содир этилиб, улар томонидан давлат манфаатларига 7 миллиард 425 миллион сўмлик зарар етказилди, – дейди Сирдарё вилояти прокурори Равшан Машарипов. – Хусусан, Мирзаобод туманида рўйхатдан ўтган «Муроджон Холдинг», «Бердиёр Бурхонов Омади» масъулияти чекланган жамиятлар ҳамда “Black Star of trade Good” хусусий корхонаси томонидан бюджетга тўланиши лозим бўлган қўшилган қиймат солиғини қасддан яширганлиги ва пул маблағларини банк кассасига топширмаганлиги аниқланган. Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 
 
Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг тушунтириш ва изоҳлари эшитилиб, бу борада қонун бузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
 
 

А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ(сурат), ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться