Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Зўравонликка йўл йўқ» лойиҳаси энди ижтимоий тармоқларда

2020-10-16 | Жамият

ТОШКЕНТ, 16 октябрь. /«Дунё» АА/. «Зўравонликка йўл йўқ» лойиҳаси доирасида шу номдаги Telegram канали фаолияти жорий йил апрель ойида йўлга қўйилган эди. Энди лойиҳани Facebook ва Instagramда ташкил этилган саҳифалар орқали ҳам мунтазам равишда кузатиб бориш мумкин, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Гендер тенгликни таъминлаш масалалари бўйича комиссияси ва БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган лойиҳа ўтган вақт мобайнида кутилган самарасини берди.

Гендер масалаларини ёритиб боришга қаратилган мазкур ресурс хотин-қизларга ёрдам беришга ихтисослашган муассасаларни ахборот билан таъминлашга ҳам хизмат қилмоқда.

Хусусан, каналда зўравонликдан жабр чеккан шахсларга бепул маслаҳат бериб борадиган ташкилотларнинг психологлари ва ҳуқуқшунослари билан бевосита боғланиш учун алоқа манзиллари, шунингдек, давлат ва нодавлат ташкилотлар томонидан гендерга асосланган зўравонлик статистикаси эълон қилиб борилади.

Энди лойиҳани нафақат Telegram каналида, балки Facebook ва Instagramда ташкил этилган саҳифалар орқали ҳам мунтазам равишда кузатиб бориш мумкин.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться