Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Самарқандда ҳарбийлар уруш фахрийлари ҳолидан хабар олишди
2020-10-17 | Жамият
Марказий ҳарбий округнинг Самарқанд гарнизонидаги ҳарбий қисмлардан бирининг ташаббуси билан “Уч авлод учрашуви” ўтказилди.
Ҳарбий хизматчилар ва устозлари етакчилигидаги ўқувчи ёшлар 97 ёшни қаршилаган II жаҳон уруши қатнашчиси Бектемир бобо Қаршибоев ҳамда 96 ёшни қаршилаган Фазлиддин бобо Аслиддиновнинг яшаш хонадонида бўлишиб, нуронийлар билан яқиндан суҳбат қуришди. Уруш қатнашчиларининг бугунги тинчлик ва осойишталикка эришиш йўлидаги бошидан кечирган оғир кунлари ёш авлоднинг онгида чуқур из қолдирди.
Ёшлар тинчликни кўз қорачиғидек асраш ва уни қадрига етиш кераклигини чуқур англаб етдилар. Тадбир давомида ўқувчилар томонидан уруш вақтидаги қўшиқлар ижро этилди. Ҳарбий хизматчилар томонидан тайёрланган совғалар фахрийларга топширилди.
Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги