Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маҳаллалар фаолиятини такомиллаштиришга оид семинар ўтказилди

2020-10-23 | Жамият

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири томонидан 2020 йил 28 августда қабул қилинган “Фуқаролар йиғинларида иш ҳужжатлари ва уларни юритишни вақтинчалик тартиби тўғрисида”ги Йўриқнома ижросини таъминлаш мақсадида Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ташаббуси билан семинар йиғилиши ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Дада-али Зуфаров, Ички ишлар вазирлиги Мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Темур Олтимишев иштирок этди.

Йиғилишга Чилонзор туманидаги 51 та маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва уларнинг оила, хотин-қизлар ва ижтимоий-маънавий масалалар, ободонлаштириш, томорқа ва тадбиркорлик масалалари ҳамда ҳуқуқ-тартибот масалалари бўйича ўринбосарлари Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси ходимлари қатнашди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони ижросини таъминлаш, шyнингдек фуқаролар йиғинлари ходимлари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида олиб борилаётган ишлар муҳокама қилинди.

Шунингдек, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар, жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш, хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш, қишлоқ жойлардаги ёш қизларни оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликка кенг жалб этиш масалаларига ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.   

Тошкент шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси.

 

Поделиться