Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Вазир Раҳмат Маматов ҳамда Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги офиси вакиллари ўртасида онлайн учрашув бўлиб ўтди
2020-10-21 | Жамият
Куни кеча Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматовнинг Корея халқаро ҳамкорлик агентлигининг (KOICA) Ўзбекистондаги офиси вакиллари билан онлайн учрашуви бўлиб ўтди.
Таъкидлаш жоизки, Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги Ўзбекистон билан 1995-йилдан буён соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот технологиялари, коммунал хизматлар, қишлоқ ва сув хўжалиги, энергетика, транспорт ва бошқа муҳим йўналишларда ўзаро ҳамкорлик қилиб келади. Мазкур дўстона ҳамкорлик давоми ўлароқ, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда KOICA ўртасида жорий йилнинг ўтган даври мобайнида иккита муҳим лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилди. Жумладан, “Сирдарё вилоятидаги аҳолининг заиф қатламини қўллаб-қувватлаш дастури” доирасида ҳудуд аҳолисига зарур ижтимоий ва моддий ёрдамлар кўрсатиш кўзда тутилган. Бунда вилоятнинг айрим туманларида касбга ўргатиш марказлари очилади ҳамда ҳудудий бўлим бошлиқлари ушбу марказларга раҳбар этиб тайинланади, уларнинг мақсадли ва самарали фаолият юритишини таъминлайди.
Учрашувда айтилаганидек, муҳим лойиҳалардан яна бири — “Жиззaх вилоятининг Мирзaчўл тумaнидa тaдбиркорлик сaлоҳиятини ошириш орқaли aҳоли бaндлигини тaъминлaш вa бизнес стaртaплaрни ишгa тушириш лойиҳаси” ёрдамида яқин келажакда ҳудуддаги400 нафар аёлни хизмат кўрсатиш ва тадбиркорлик мутахассислиги бўйича профессионал ўқитиш уларнинг ҳаётга бўлган иштиёқини янада ошириши билан катта аҳамиятга эга.
Бугунги кунда ишсиз ёшлар ва хотин-қизларда мотивация уйғотиб, уларнинг касбий кўникмалари шакллантириш, психологик, ҳуқуқий, тиббий ва молиявий кўмак беришижтимоий ҳаётимиз ривожида муҳим ўрин тутади. Шу сабабли учрашув мобайнида тилга олинган ҳамда томонлар ҳамкорлигида амалга оширилиши режалаштираётган мазкур лойиҳа ҳам айнан ушбуижтимоий масалаларнинг муносиб ечимисифатида эътироф этилди.
Учрашув сўнггида лойиҳада кўрсатиб ўтилган вазифаларни амалга ошириш бўйича масъул мутахассислар ва тегишли зарур вазифалар белгилаб олинди.
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги