Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуси билан Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича англашув Меморандуми имзоланди
2020-10-14 | Сиёсат
Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорлик бўйича Англашув меморандуми имзоланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Дунёда коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазият ҳамон жиддийлигича қолмоқда. Халқаро ҳамжамият унга қарши самарали кураш чораларини қўллашда уйғун ва глобал ҳаракатларни амалга ошириш, илғор тажрибани оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратяпти.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 10 апрель куни Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг навбатдан ташқари видеосаммитида бу борада жаҳон ҳамжамияти билан тажриба алмашинувларни кенг йўлга қўйиш мақсадида Туркий Кенгаш ҳамда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ўртасида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш тўғрисида меморандум имзолаш ташаббусини илгари сурган эди.
Ушбу муҳим ҳужжатнинг ишлаб чиқилиши ва имзоланиши Янги Ўзбекистон амалга ошираётган фаол кўптомонлама дипломатиянинг бевосита маҳсулидир.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги