Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
БМТнинг доимий координатори Ўзбекистонни Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашга сайлангани билан қутлади
2020-10-15 | Жамият
БМТнинг Ўзбекистондаги доимий координатори Ҳелена Фрейзер Твиттердаги саҳифасида мамлакатимизни БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши (ИҲК)га сайлангани билан қутлади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
«БМТ ваколатхонаси жамоаси Ўзбекистонни БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайлангани муносабати билан табриклайди, — деб ёзган Ҳелена Фрейзер. — ИҲК аъзолари инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича юқори стандартларни қўллаб-қувватлашга содиқдир. БМТ Ўзбекистон ҳукуматининг ушбу мақсадларни амалга ошириш ва Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегияни амалга ошириш борасидаги фаол саъй-ҳаракатларига умид қилади».
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги