Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Enter Engineering Pte. Ltd. ўзининг муассасаларидан бирида содир бўлган воқеа ҳақида маълумот берди
2020-10-21 | Жамият
Бугун, 21 октябрь куни ижтимоий тармоқларда Enter Engineering компанияси ишчилари акс этган видео эълон қилинди. Видеода компаниянинг Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги объектларидан бирида ишчи-ходимлар томонидан норозилик уюштирилиб компания мулкига зарар етказилган.
Ҳодиса 21 октябрь куни эрталаб соат 7:30да ишчилар учун мўлжалланган ошхонадаги моноблок тизимидаги (электрон кириш тизими) техник носозлик содир бўлган, оқибатда улар кундалик овқатланишга кира олмаган. Бу эса катта норозилик келтириб чиқарган.
Айни пайтда, техник ходимлар ишчи гуруҳи моноблок тизимидаги носозликни тузатмоқда. Компания раҳбарияти тафсилотларини билиш ва кейинчалик шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш учун Қашқадарё вилоятига учиб кетган.
Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Enter Engineering Pte. Ltd” раҳбарияти тафсилотларини билиш ва келажакда шунга ўхшаш ҳодисаларнинг олдини олиш учун воқеа жойига учиб кетди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги