Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон ва Жанубий Корея солиқ ҳуқуқбузарликларига қарши курашда ўзаро ҳамкорликни кучайтиради ва икки мамлакатнинг солиқ соҳасидаги қонунларига риоя этилишини таъминлайди
2020-10-22 | Иқтисодиёт
2020 йил 18 октябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳукумати билан Корея Республикаси ҳукумати ўртасида 1998 йил 11 февралдаги икки томонлама солиққа тортишни олдини олиш ҳамда даромад ва сармоя солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Конвенцияга ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, томонлар ҳужжат қоидаларига мувофиқ, унинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларни бажарди.
Мазкур Баённома Корея Республикаси Президенти Мун Чже Иннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида 2019 йил 19 апрель куни Тошкент шаҳрида имзоланган.
Ҳужжат солиқларни тўлашдан бўйин товлашнинг олдини олиш учун солиқ соҳасида маълумотлар алмашинувининг самарали механизмларини кенгайтиришни назарда тутади.
Ушбу халқаро шартнома солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликка қарши курашда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга ёрдам беради ва икки мамлакат солиқ қонунчилигига риоя этилишини таъминлайди.
Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин.
Манба: “Дунё” ахборот агентлиги