Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жамият

Комиссия аъзолари учун семинар-тренинглар

05.11.2016ЖамиятМанба: ЎзА
Сурхондарё вилоятида участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимини ошириш, комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Депутатлар 2017 йилга аҳоли бандлиги дастурини қабул қилдилар

31.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
Аввал хабар қилинганидек, Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан киритилган 2017 йилга аҳоли бандлиги дастури лойиҳасини муҳокама қилдилар.

Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлида

28.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва Тошкент тиббиёт академияси ҳамкорлигида «Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш – ёшларнинг кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлишининг муҳим омилидир» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

"Infolib – 2016" V Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигида илғор тажрибалар ўрганилмоқда

26.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
Бувайда Бойматова Ангрен шаҳридаги тиббиёт коллежида ахборот-ресурс марказининг раҳбари бўлиб ишлайди. Кутубхона ишига илғор технологияларни жорий этишда "Infolib – 2016" V Миллий ахборот-кутубхона ҳафталигида олган билимлари унга ғоят асқотмоқда.

Аҳоли бандлиги парламент эътиборида

25.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тақдим этган 2017 йилга мўлжалланган аҳоли бандлиги дастури лойиҳаси мутасадди вазирлик, идора ва муассасалар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида кўриб чиқилди.

Самарқандда трамвай йўли қурилиши бошланди

21.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, мамлакатимиз Бош вазири Шавкат Мирзиёев ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, саноат, қишлоқ хўжалиги ва ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан яқиндан танишиш мақсадида шу йилнинг 5 октябрь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрганида Самарқанд шаҳрида транспорт тизимини янада яхшилаш масаласига алоҳида эътибор қаратди. Аҳолига қулайлик яратиш ҳамда шаҳар атроф-муҳити мусаффолигини таъминлаш борасида замонавий трамвай линиялари барпо этиш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон – БМТ: тинчлик ва тараққиёт йўлидаги ҳамкорлик

21.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси халқаро муносабатларнинг тўла ҳуқуқли субъектидир. Унинг ташқи сиёсати давлатларнинг суверен тенглиги, куч ишлатмаслик ёки куч билан таҳдид қилмаслик, чегараларнинг дахлсизлиги, низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, бошқа давлатларнинг ички ишларига аралашмаслик қоидаларига ва халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган бошқа қоидалари ва нормаларига асосланади.

Она ва бола соғлом бўлса, жамият барқарордир

21.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
Пойтахтимизда «Перинатал аудит перинатал тиббий ёрдамни янада такомиллаштириш воситаси» мавзуида халқаро анжуман бўлиб ўтди.

Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кeнгашининг Тошкeнт шаҳрида бўладиган 43-сeссиясига доир

17.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги 2016 йил 14 октябрь куни маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун 18-19 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессиясига бағишланган брифинг ўтказди.

“Адолат” социал-демократик партиясининг қурултойи бўлиб ўтди

17.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
2016 йил 15 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясининг VIII қурултойи бўлиб ўтди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг съезди бўлиб ўтди

17.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
2016 йил 15 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг навбатдаги съезди бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни лойиҳасини киритиш ҳақида қонунчилик ташаббуси

17.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА

Ўзбекистон Халқ демократик партияси қурултойи бўлиб ўтди

14.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
2016 йил 14 октябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Х қурултойи бўлиб ўтди.

Сурхондарё вилоятида 38 мингдан зиёд ёш сайловда биринчи марта овоз беради

14.10.2016СайловМанба: ЎзА
9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси ва Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлинмаси ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбати шундай номланди.

Маърифатнинг сўнмас машъали

11.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Республика Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда «Тилга эътибор – элга эътибор» мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Ишбилармонлар учун кенг имконият

11.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев 2016 йил 5 октябрда имзолаган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Миллатлараро тотувлик мустаҳкамланмоқда

10.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикасида истиқомат қилаётган немис миллатига мансуб фуқаролар масалалари бўйича Ўзбекистон – Германия ҳукуматлараро комиссиясининг тўққизинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш эътиборда

03.10.2016ЖамиятМанба: ЎзА
Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунининг Тошкент вилояти ички ишлар идораларидаги ижросига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури амалда

29.09.2016ЖамиятМанба: ЎзА
Жорий йилнинг 29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Аҳоли саломатлиги йўлида

23.09.2016ЖамиятМанба: ЎзА
Гулистон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси реконструкция қилиниб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун замонавий шароит яратилди.