Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш йўлида

2016-10-28 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва Тошкент тиббиёт академияси ҳамкорлигида «Ҳуқуқий маданиятни юксалтириш – ёшларнинг кенг дунёқараш ва чуқур билимга эга бўлишининг муҳим омилидир» мавзуида давра суҳбати бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Тошкент тиббиёт академиясининг профессор-ўқитувчилари, талаба-ёшлар иштирок этди. 

Парламент қуйи палатаси Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Р.Комилов ва бошқалар Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти барпо этиш, тинчлик ва осойишталикни сақлаш, ёшларга жаҳон андозалари даражасида таълим бериш борасида амалга оширилган ишлар ўз самарасини бераётганини таъкидлади. 

Юртимизда ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни камолга етказиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш, ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан биридир. Қонунчилик соҳасида ёшларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларини ҳимоя этишга доир йигирмадан ортиқ қонун қабул қилиниб, ўттиздан ортиқ халқаро ҳужжат ратификация қилинган. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев жорий йил 14 сентябрь куни имзолаган “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни бу борадаги ишлар кўламини янада кенгайтиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. 

Тадбирда ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти юксалиши мамлакатимизнинг ҳар жиҳатдан ривожланишида муҳим аҳамият касб этиши алоҳида қайд этилди. Шунингдек, депутатлар олдида турган муҳим вазифалардан бири, ёш авлоднинг ҳуқуқий кўникмалари ва жамиятимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотлар жараёнидаги фаоллигини янада ошириш эканлиги таъкидланди. Ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга қаратилган қонун ҳужжатлари мазмун-моҳияти тушунтирилиб, йигит-қизларнинг бу борадаги масъулияти ҳақида сўз юритилди. Талаба-ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди. 

Манба: ЎзА

Поделиться