Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Аҳоли саломатлиги йўлида

2016-09-23 | Жамият

Гулистон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникаси реконструкция қилиниб, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш учун замонавий шароит яратилди.

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти раҳнамолигида амалга оширилган изчил ислоҳотлар самарасида тиббиёт муассасалари фаолияти такомиллаштирилиб, моддий-техник базаси мустаҳкамланди. 

Сирдарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларида ҳам аҳоли саломатлиги, айниқса, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, тиббий хизмат самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Гулистон шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасини реконструкция қилиш, замонавий тиббий ускуналар билан таъминлашга 1 миллиард 311 миллион сўм маблағ сарфланди. Рентген, флюорография, УЗИ, ЭКГ каби диагностика воситалари аниқ ташхис қўйиш, касалликни эрта аниқлаш ва соғломлаштириш имконини янада кенгайтиради. 

– Аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, хусусан, ёшларни ҳар томонлама соғлом вояга етказиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда, – дейди мазкур поликлиника бош шифокори Ирода Отажонова. –200 қатновга мўлжалланган муассасамизда яратилган қулайликлардан шифокорлар ҳам, аҳоли ҳам мамнун. 

Манба: ЎзА

Поделиться