Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Комиссия аъзолари учун семинар-тренинглар

2016-11-05 | Жамият

Сурхондарё вилоятида участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқий билимини ошириш, комиссиялар фаолиятини самарали ташкил этиш масалаларига бағишланган семинар-тренинглар ўтказилмоқда.

Термиз шаҳридаги 243-сайлов участкасида бўлиб ўтган шундай тадбирда 9-Сурхондарё округ сайлов комиссияси раиси А.Аҳмедов, Марказий сайлов комиссияси эксперти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси кафедра мудири Г.Маликова ва бошқалар мамлакатимизда халқаро демократик меъёрларга мос мустаҳкам миллий сайлов тизими яратилганини алоҳида таъкидлади. Айни пайтда жойларда ташкил этилган участка сайлов комиссияларининг адолат ва демократик тамойиллар асосида фаолият юритаётгани бунинг ёрқин тасдиғидир. 

Семинар-тренингда тажрибали экспертлар участка сайлов комиссияларида ҳужжат юритиш, сайлов участкаларини жиҳозлаш, сайловчилар рўйхатини тузиш ва унга ўзгартишлар киритиш, муддатидан олдин овоз бериш ҳамда сайлов куни овоз беришни ташкил этиш, сайловчилар ўртасида сайлов қонунчилигини тарғиб қилиш сингари муҳим вазифалар бўйича тушунчалар берди. Участка сайлов комиссиялари аъзоларининг ҳуқуқ ва ваколатлари, кузатувчилар институтининг аҳамияти, оммавий ахборот воситаларининг сайлов жараёни ошкоралигини таъминлашдаги роли каби жараёнларга эътибор қаратилди. 

– Қизиқарли ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан билим ва кўникмамизни янада мустаҳкамладик, – дейди Термиз шаҳридаги 243-участка сайлов комиссияси раиси Мухтор Норқулов. – Участкаларда сайловчилар учун барча зарур қулайликларни яратиш, она ва бола, тиббиёт хоналарини жиҳозлаш бўйича берилган тавсиялар ҳам айни муддао бўлди. 

Бундай семинар-тренинглар вилоятнинг барча туманларида ўтказилмоқда. 

Манба: ЎзА

Поделиться