Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Маърифатнинг сўнмас машъали

2016-10-11 | Жамият

Тошкент темир йўл муҳандислари институтида Республика Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда «Тилга эътибор – элга эътибор» мавзуида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуси билан 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисида»ги қонуни қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши унутилмас, тарихий воқеа бўлгани таъкидланди. Ушбу қонун ўзбек тилининг ижтимоий мавқеини янада мустаҳкамлаш ва юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Ўзбек адабий тилининг шаклланишини буюк мутафаккир шоир Алишер Навоийнинг беқиёс хизматларисиз тасаввур этиб бўлмайди. Ислом Каримов таъбири билан айтганда, «Она тилига муҳаббат, унинг беқиёс бойлиги ва буюклигини англаш туйғуси ҳам бизнинг онгу шууримиз, юрагимизга аввало Навоий асарлари билан кириб келади». 

«Давлат тили тўғрисида»ги қонун уч тамойил: умумийлик, мажбурийлик ва ҳуқуқий кафолатга асосланади. Давлат тилининг мустаҳкам ҳуқуқий мақоми белгилаб қўйилгани тилимизнинг бой имкониятларидан кенг фойдаланишга етарлича замин яратиб, мамлакатимизда истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилиниши баробарида, ўзбек тилининг эркин муомалада бўлиши учун зарур шарт-шароитни яратиб берди. 

Истиқлол йилларида ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрўйи ошиб, фаол мулоқот воситасига айланиб бораётир. Турли даражадаги расмий учрашув ва музокараларда ўзбек тилининг кенг қўлланилаётгани, қатор хорижий даргоҳларда, илмий муассасаларда ўзбек тили марказлари ташкил этилиб, уларда она тилимизни ўрганишга қизиқувчилар сони кўпайиб бораётгани қувонарлидир. 

– Тил маънавият ва маърифатнинг сўнмас машъалидир, – дейди Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ўқитувчиси Дилдора Тошева. – Тил мулоқот жараёнида инсоният яратган барча янгиликларни, тафаккур меваларини ўз бағрида сақлаб, авлоддан-авлодга етказиб, авайлаб-асраб келади. Тилимизни эъзозлаш, ёш авлодни она тилига ҳурмат руҳида тарбиялашда буюк аждодларимизнинг ҳаёти ва фаолияти катта ибрат мактабидир. Унга доим ҳурмат ва эътиборда бўлиб, жамиятдаги мавқеини юксалтиришга ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз лозим. Зеро, тил бор экан, миллат барҳаёт, истиқболи нурли ва чароғондир. 

Манба: ЎзА

Поделиться