Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Атроф-муҳит мониторинги ва баҳолаш бўйича Ишчи гуруҳнинг 19 сессиясида ҳамда экологик статистик кўрсаткичлар бўйича қўшма Ишчи гуруҳининг 13 сессиясида иштирок этиш тўғрисида

2017-07-04 | Жамият

2017 йилнинг 27-30 июнь кунлари Женева шаҳрида (Швейцария) БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси (ЭИК) томонидан Атроф-муҳит мониторинги ва баҳолаш бўйича Ишчи гуруҳнинг 19 сессияси ҳамда экологик статистик кўрсаткичлар бўйича қўшма Ишчи гуруҳининг 13 сессияси ўтказилди.

Сессияда ЕИК ҳудудидан атроф-муҳит соҳасининг экспертлари ҳамда статистика мутахассислари, шунингдек Атроф-муҳит бўйича Европа агентлиги, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти, БМТнинг тараққиёт дастури, БМТнинг атроф-муҳит бўйича ташкилоти, БМТнинг статистика бўлими ҳамда Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг атроф-муҳит ва саломатлик масалалари бўйича Европа маркази каби халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар.

Мажлислар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг вакили-Қишлоқ хўжалиги ва экология статистикаси бошқармаси бошлиғи Д.Шерматов иштирок этди.

Мажлисларда ЕИКнинг экологик статистик маълумотлар ва кўрсаткичлар тўпламининг сифати масалаларини кўриб чиқиш бўйича келгусидаги амалий тадбирлар муҳокама этилди, шунингдек атроф-муҳит мониторинги ва экологик ҳисоботлар бўйича амалдаги ва келгусидаги фаолиятига қўшимча тарзда ЕИКнинг мавжуд экологик кўрсаткичлар тўпламидан фойдаланишни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Бундан ташқари, Барқарор Ривожланиш Мақсадларини амалга ошириш мақсадида статистик имкониятларни мустаҳкамлаш бўйича давлатларнинг эҳтиёжлари ва атроф-муҳит статистикасини такомиллаштириш юзасидан амалга оширилган ишларга оид масалалар кўриб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги

Поделиться