Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой жамиятлари Федерациясининг Президенти билан учрашув бўлиб ўтди
2017-06-30 | Жамият
2017 йилнинг 29 июнь куни вазирлик биносида Фавқулодда вазиятлар вазири Рустам Джураев Халқаро Қизил Хоч ва Қизил Ярим Ой Жамиятлари Федерациясининг (ХҚХваҚЯОЖФ) Президенти Тадатеру Коное бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида меҳмонлар Фавқулодда вазиятлар вазирлиги фаолияти билан яқиндан танишдилар. Шунингдек, томонлар аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилишди.
Маълумот учун: ХҚХваҚЯОЖФ 1919 йилда ташкил этилган бўлиб, ташкилотнинг штаб-квартираси Женева (Швейцария) шаҳрида жойлашган.