Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Қонун ижроси муҳокама қилинди

2017-07-03 | Жамият

Жиззахда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати  маҳаллий хокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатларининг мақоми тўғрисида”ги Қонуни ижросини ўрганиш якунлари муҳокамасига бағишланган йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда сенаторлар, халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатлари, халқ депутатлари туман, шаҳар кенгашлари раисларининг ўринбосарлари, доимий комиссияларнинг раислари, маҳаллий ижроия хокимияти, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари раҳбарлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Давлатимиз томонидан мамлакатмизни янада тараққий эттириш, халқимиз  турмуш фаравонлигини фаравонлигини оширишда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари  депутларининг иштироки ортиб  бораётгани таъкидланди.

Муҳокамалар давомида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий хокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комияси раиси Толибжон Мадумаров ва  сўзга чиққанлар томонидан  “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгаши депутатларининг мақоми тўғрисида”ги Қонуни ижросини таъминлашда  вилоятда муайян ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Вилоятдаги аксарият маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан ҳудуд учун муҳим масалаларни ҳал этиш мақсадида депутат сўрови юбориш амалиёти кенг қўлланилмоқда. Вилоят, шаҳар ва туман Кенгашлари депутатлари томонидан 2016 йилда 1 минг 267 та депутат сўрови юборилган. Бу сўровларнинг асосий қисмини коммунал соҳадаги муаммолар, автомобил йўлларини таъмирлаш ва сифатли автотранспорт хизмати кўрсатиш, мактабгача таълим муассасалари фаолияти, аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш масалалари ташкил этмоқда.

 Шу билан бирга, йиғилишда  сенаторлар вилоятда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолиятида ўз ечимини кутаётган муаммолар, тўлиқ фойдаланилмаётган имкониятлар мавжудлигига эътиборни қаратилди.

 Жумладан, депутатлар ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий масалаларни, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишда депутат сўрови имкониятларидан самарали фойдалана олмаяпти. Мансабдор шахслар томонидан депутат сўровларини кўриб чиқишда сансалорликка йўл қўйиш,  юзаки  жавоблар  беришлар ҳоллари учрамоқда.   Сўровлардаги долзарб масалаларни маҳаллий кенгашларнинг сессиялари муҳокамаларига олиб чиқиш бўйича амалиёт шаклланмаган.

– Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгаши депутатларининг мақоми тўғрисида”ги Қонуни ҳудудда ижросини ўрганиш якунлари таҳлили маҳаллий Кенгашлар депутатлари ўзларининг қонунда белгилан ҳуқуқларидан ҳали етарли фойдаланмаётганликларини кўрсатди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий хокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчии комиссия котиби  Сайёра Баратова. – Сўровлар сонининг ортаёгани,  кўтарилган масалаларнинг долзарблиги билан кўпчилик ҳолларда уларга тегишли мансабдор шахслардан тўлақонли ижроси таъминланганлиги ҳақида жавоб  берилмаятир. Комисcиямиз  аъзолари  томонидан ушбу қонун ижросини ўрганиш жараёнида  маҳаллий  Кенгашларга депутат сўровлари  ижросини тўлиқ бажаришга эришишлари таъминлаш,   камчиликларни жойларнинг ўзида ҳал этиш юзасидан    амалий ёрдамлар кўрсатилди.

Йиғилиш иштирокчилари томонидан соҳада йўл қўйилаётган камчиликларни бартараф этиш мақсадида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари депутатларини раҳбатлантириш, улар ташаббускорлиги ва фаоллигини қўллаб-қувватлаш мақсадида йил якунида “Йилнинг энг яхши депутати” танловини ўтказиш амалиётини жорий этиш, депутатларнинг ҳисоботларини сессияларда муўокама қилишда улар фаолиятига холисона баҳо берилишини, шунингдек, депутат сўрови каби назорат фаолиятин самарали фойдаланиш бўйича қўшимча чора-тадбирлари кўрилиши лозимлиги қайд этилди.

Сенат комиссияси йиғилишида муҳокама этилган масала  бўйича тегишли қарор қабул қилинди.

Йиғилишда вилоят хокими У. Узоқов иштирок этди.

Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Поделиться