Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма олтинчи сессиясини чақириш тўғрисида
2017-08-08 | Жамият
Тошкент шаҳар ҳокими қарорига мувофиқ, 2017 йилнинг 10 август куни соат 15.00да халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг йигирма олтинчи сессияси ўтказилади.
Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилмоқда:
- Юнусобод ва Учтепа туманлари ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолиятларини ўрганиш якунлари тўғрисида;
- Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Судининг 2017 йил 1 ярим йиллик фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;
-Фуқаролар ишлари бўйича Тошкент шаҳар Судининг 2017 йил
1 ярим йиллик фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;
-Тошкент шаҳар Иқтисодий Судининг 2017 йил 1 ярим йиллик фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;
-Тошкент шаҳар маъмурий судининг 2017 йил 1 ярим йиллик фаолияти юзасидан ахбороти тўғрисида;
-2017 йил «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастурининг ижроси ва устувор вазифалар тўғрисида;
Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетининг 2016 йилдаги ҳамда
2017 йил биринчи ва иккинчи чоракдаги ижроси тўғрисида;
-«Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижроси юзасидан оилавий бизнесни ривожлантиришга кредит ажратиш борасида Марказий банк Тошкент шаҳар бош бошқармасининг фаолияти тўғрисида;
-Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил
13 декабрьдаги «2017 йилда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастури» тўғрисидаги қарорининг ижроси юзасидан амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;
-Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши ва унинг доимий комиссияларини 2017 йилга мўлжалланган иш режасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида ва бошқа масалалар.
Манба: Тошкент шаҳар ҳокимлиги