Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Адлия вазирлигида учрашув

2017-08-02 | Жамият

2017 йилнинг 28 июль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири М.Икрамовнинг Саудия Арабистони Подшоҳлигининг Ўзбекистон Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Хишам бин Мишъал бин Сувайлим аль-Сувайлим билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашув давомида Адлия вазири М.Икрамов Ўзбекистон Республикаси томонидан Саудия Арабистони Подшоҳлиги билан ҳар томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорлик ўрнатишга катта эътибор қаратилганлигини таъкидлаб, давлатимиз ўртасидаги сиёсий-ҳуқуқий ва маданий алоқалар нафақат бугунги кунда балки тарихдан чуқур илдиз олганлиги ҳақида гапириб ўтди.

Жамиятдаги ижтимоий-ҳуқуқий муносабатлар бир жойда турғун бўлмаганидек, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро алоқалар ҳам изчил ривожланиб боришини билдириб, ҳозирги кунда Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида савдо-сотиқ, иқтисодиёт, фан ва техника, маданият, спорт ва ёшлар сиёсати, иккиёқлама солиққа тортишнинг олдини олиш, инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш масалаларига оид битимлар амал қилиши таъкидланди.

Учрашув давомида томонлар Саудия Арабистони Подшоҳи Салман бин Абдулазиз аль-Сауд жанобларининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев АҚШ ва араб-мусулмон мамлакатларининг Саммитида иштирок этиш учун 2017 йилнинг 21 май куни Саудия Арабистони Подшоҳлигига расмий ташрифи икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишини билдириб ўтишди.

М.Икрамов Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Саудия Арабистони Подшоҳлиги Адлия вазирлиги ўртасида имзоланиши режалаштирилган англашув Меморандуми ҳақида гапириб ўтди.

Жумладан, ушбу Меморандум келажакда мамлакатларимизнинг ҳуқуқий соҳасидаги ўзаро ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишига, икки мамлакат адлия вазирликлари ўртасидаги ҳамдўстлик алоқаларини ўрнатилишига ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Ўз навбатида элчи Хишам аль-Сувайлим ташкил этилган учрашув юзасидан ўз миннатдорчилигини билдириб, Саудия Арабистони Ўзбекистон Республикаси билан барча соҳаларда ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини таъкидлади. Бунга яққол мисол сифатида Адлия вазири М.Икрамов томонидан таъкидланган икки давлат адлия вазирликлари ўртасида ўрнатилган ҳамкорликни келтириш мумкин деб гапириб ўтди.

Хишам аль-Сувайлим Ўзбекистон Республикаси Саудия Арабистони Подшоҳлигининг энг яқин ҳамкори эканлигини таъкидлаб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев томонидан икки давлат ўртасидаги муносабатларни янада мустаҳкамлаш бўйича олиб бораётган ислоҳотлари Саудия Арабистони томонидан қўллаб-қувватланишини билдириб ўтди.

Суҳбат якуни бўйича томонлар учрашув эркин ва самимий руҳда бўлиб ўтганлигини таъкидлашди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги

Поделиться