Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

«Озодликка бахшида умр»

2018-01-30 | Жамият

Ислом Каримов Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг асосчиси ва Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби сифатида номи ўзбек давлатчилиги тарихида қоладиган шахс. У миллат ва давлат озодлиги йўлида журъат ва жасорат кўрсатди, оғир дамларда халқнинг бошини қовуштира олди, эл-юрт равнақи йўлида куч-ғайратини аямади, ёш давлатимизни турли хавф-хатардан сақлашда ақл-идрокини намоён этди, жаҳонга тинчлик учун курашчи сифатида танилди, Ўзбекистоннинг мустақил ташқи сиёсатини дипломатик санъат даражасига кўтара олди.

Таниқли сиёсий шарҳловчи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Иброҳим Норматовнинг «Ватанпарвар» газетаси ҳамда «Ўзбекистон армияси» журналида Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган публицистик мақолалардан иборат янги китоби нашрдан чиқди.

«Муҳаррир» нашриётида минг нусхада чоп этилган «Озодликка бахшида умр» деб номланган мазкур китобдан ўрин олган буюк давлат ва сиёсат арбобининг ёш давлатимизни турли хавф-хатардан сақлашдаги журъати ва жасорати, оғир дамларда юксак ақл-идрок билан иш тутганлиги ўзига хос услубда ёритилган мақолалар кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

«Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти, буюк давлат ва сиёсат арбоби Ислом Каримов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарор асосида нашр этилган бу китоб барчага манзур бўлади, деган умиддамиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги

Поделиться