Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Энди дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар ЙПХ ходимларига ҳайдовчилик гувоҳномасини тақдим этади

2018-01-29 | Жамият

Дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар ЙПХ ходимлари билан алоқага киришган ҳолларда ўз мақомидан қатъий назар, аккредитация карточкаси, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳайдовчилик гувоҳномаси ҳамда транспорт воситасининг дипломатик ваколатхонага тегишлилигини кўрсатувчи бошқа ҳужжатларни ЙПХ ходимларига тақдим этишга мажбурдир.

Бу Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 январда рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг "Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарори билан белгиланди. 
 
Шунингдек, Йўриқномага дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик учун жарима Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда тўланиши тўғрисидаги қўшимча киритилган.

Манба: ЎзА

Поделиться