Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистонда жарималарни тўламайдиган дахлсизликдан фойдаланувчи шахслар «қора рўйхат»и тузилади

2018-01-29 | Жамият

Ташқи ишлар вазирлиги, зарур бўлганда, Дипломатик маълумотномада ва бошқа манбаларда йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарималарни мунтазам равишда тўламайдиган дахлсизликдан фойдаланувчи шахсларнинг «қора рўйхат»ини эълон қилади.

Бу Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 26 январда рўйхатдан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Олий судининг "Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, шунингдек уларга тенглаштирилган ташкилотлар ходимларига нисбатан йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик чораларини қўллаш ҳақидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қарорида ўз аксини топди. 
 
Қарор иловасида, шунингдек, содир этилган ҳуқуқбузарликлар учун жарима Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда тўланиши қайд этилган. 
 
Бир йил давомида йўл ҳаракати қоидалари уч маротабадан кўп бузилганда, ҳуқуқбузарга бириктирилган транспорт воситаларининг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами белгилари Дипхорижхизмат томонидан ТИВ тегишли бўлинмаси билан келишилган ҳолда олти ойгача бўлган муддатга олиб қўйилиши мумкин ёки тегишли дипломатик ваколатхона бошлиғи ТИВга тушунтириш ишлари учун чақиртирилади.
 
Йўл ҳаракати қоидаларини бузиш ҳолати махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техник воситалари ёрдамида аниқланган ҳолда транспорт воситасининг эгаси маъмурий жавобгарликка тортилади.

Манба: ЎзА

Поделиться