Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Жиззах шаҳар ва Пахтакор туманида «Ҳоким ва ёш фермерлар» учрашуви ўтказилди

2018-01-30 | Жамият

Жиззах шаҳар ҳокимлиги мажлислар залида вилоят ҳокими раислигида ташкил этилган «Ҳоким ва ёш фермерлар» учрашувида Бахмал, Ғаллаорол, Фориш, Зарбдор, Зомин, Янгиобод туманларидан келган «Ёш фермерлар» иштирок этди.

Учрашувда вилоят ҳокими сўзга чиқиб, ёш фермерларимиз учун давлат томонидан яратиб берилаётган имкониятлар, вилоятимизда фермерчиликка қаратилаётган эътибор, ютуқ ва камчиликлар ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Шундан сўнг, ёш фермерлар билан очиқ мулоқотга киришилди. Фермерларимиз ва фермерликка қизиқувчи ёшларимиз томонидан берилган саволларга мутасадди ташкилот вакиллари жавоб бердилар.

Учрашув давомида ёш фермер ва фермерлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшлар томонидан 6 та фермерлик ва деҳқон хўжалиги фаолиятини бошлаш учун ерлар ажратиш, 1 та кредит олиш, 1 та Жиззах шаҳрида бўш турган бинони «ноль» қийматида олишда амалий ёрдам сўраб, мурожаатлар қилинди.

Куннинг иккинчи ярмида вилоят ҳокими Пахтакор тумани молия бўлими мажлислар залида Пахтакор, Зафаробод, Арнасой, Мирзачўл, Шароф Рашидов, Дўстлик туманларидан ташриф буюрган ёш фермерлар билан учрашди.

Пахтакор туманидаги учрашувда 4 та фермерлик ва деҳқон хўжалиги фаолиятини бошлаш учун ерлар ажратиш, 1 та 2017 йилги пахта-ғалла пулини банкдан ололмаган шу сабаб пулни олиш, 1 та Мирзачўл туман Халқ банки ҳисобида турган чопиқ тракторни кредитга олиш ва 1 та «Яккабулоқ» ф/х ер майдони атрофидаги дренажлари 10 йиллардан буён яроқсиз ҳолга келиб қолганлиги учун амалий ёрдам сўраб мурожаатлар қилинди.

Манба: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Поделиться