Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистонда ўтган ҳафта 128 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган
2018-01-30 | Жамият
Ушбу ҳодисаларда 129 фуқаро тан жароҳати олган. Шунингдек, ҳафта давомида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан жами 91 минг 424 та қоидабузарликлар аниқланган.
Жумладан, 1 минг 817 ҳайдовчи транспорт воситасини маст ҳолда бошқарган, 14 минг 787 ҳайдовчи белгиланган тезлик талабларини бузган, 1 минг 236 ҳолатда светофор ва чорраҳалардан ўтиш қоидасига амал қилинмаган.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг матбуот хизмати қоидабузарлик содир этган ҳайдовчиларга нисбатан тегишли чоралар кўрилганини маълум қилди.
Улуғбек Асроров, ЎзА
Манба: ЎзА