Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Кичкина қахрамон

2018-01-29 | Жамият

Халқимизда азалдан, Дўст оғир кунда билинар. Дўст дўстни кулфатда синар, каби мақоллар айтилади. Шоҳжаҳоннинг ҳам шундай содиқ дўсти бор эди. Энди эса афсус, у содиқ дўстидан айрилди.. Дўсти унинг учун жонини қурбон қилди...

2018 йил 21 январь куни, Олмазор тумани «Ёшлик» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи синфдошлар (134-мактаб 5-синф ўқувчилари) Абдуллоҳ ва Шоҳжахон ҳар кунгидек сайрга чиққан эдилар. Икки дўст йўл йўлакай бир - бири билан ҳазиллашиб, қувалашиб келишар эди. Олмазор тумани Қора-Қамиш 2/5 мавзеси ҳудудидан оқиб ўтувчи сув канал ёнига келганларида Шоҳжахоннинг болалик шўхлиги тутиб кетди. У кўприк ёнидан ўтган сув қувуридан югуриб ўтмоқчи бўлди. Шоҳжахон бироз юрди, бироқ оёғи сирпаниб сувга тушиб кетди. Жуда тез содир бўлган воқеадан ўзини йўқотиб қўймаган жасур Абдуллоҳ инсонпарварлик, мардлик ғурури жўшиб кетиб, дўстининг ҳаётини сақлаб қолиш ҳисси пайдо бўлди. Абдуллоҳ бир неча йилдан буён сузиш тўгарагида шуғуллангани қўл келди. Мураббийларининг берган тавсияларини эслаб, зудлик билан устки ва оёқ кийимларини ечиб, ўзини дўстининг ортидан сувга отди, чаққонлик билан сузиб бориб, дўстига етиб олди.

Жисмоний тарбия машғулотларида чиниққан, жисмонан бақувват Абдуллоҳ дўсти Шоҳжахонни қирғоқ томонга итариб қутқариб қолди. Лекин... Ўзи эса сувга чўкиб кетди...

Дўстини қутқаришга ҳаракат қилиб, ўзи чўкиб кетган Абдуллоҳ Рўзибоев Олмазор туманидаги 134-мактабда таълим олган. У синфда аълочи, намунали хулқи билан бошқалардан ажралиб турган. Унинг жасорати барча ёшларга ўрнак намунадир. Абдуллоҳ яқин қариндошлари томонидан

24 январь куни дафн қилинди. Барча қайғуда қолди. Маҳалла кўй ота-онасига ҳамдардлик билдирдилар. Унинг жасорати мангу қолди. Унинг жасорати хотира китобида қайд этилади. Абдуллоҳ жуда ёш вафот этган бўлсада, ўзидан жасорат изини қолдириб, яқинларини тарк этди. Шундай фарзандни тарбиялаган ота-онасига қанча таъзим қилсак арзийди. У ўзи таълим олган мактабининг фахри, шон-шарафига айланди.

Юртимизда жасур, дўстига содиқ Абдуллоҳдек фарзандлар борлигидан қанча фахрлансак арзийди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Поделиться