Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Болажонлар учун муассасалар фойдаланишга топширилмоқда
2018-04-02 | Жамият
Нурободда туман марказидан 55 чақирим олис масофада жойлашган Тим қишлоғидаги Бунёдкор маҳалласида 50 ўринли 7-сон мактабгача таълим муассасаси қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Туманда давлат хусусий шериклик, нодавлат мактабгача таълим муассасалари ташкил этиш бўйича беш нафар тадбиркорга МТМ қуриш учун ер майдони ажратилган. Бугунги кунда тадбиркорлар томонидан қурилиш ишлари амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, тўртта давлат мактабгача таълим муассасаси ва вилоят ҳокимлигининг ташаббуси билан Жом маҳалласида 60 ўринли МТМ қурилиши олиб борилмоқда.
Режалаштирилган ишлар амалга оширилгандан сўнг туманда 140 та иш ўрни яратилади, боғча ёшидаги болалар қамрови 852 нафардан 1462 нафарга ошади.
Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги