Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматидаги илғор ва ташаббускор ёш ходимлар моддий ва маънавий қўллаб қувватланмоқда

2018-04-03 | Жамият

Ўзбекистон Республикасининг «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 23 майдаги «Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ 2018 йилнинг 13 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг ёш ходимлари ўртасида «Энг фаол ёш ходим» кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг қўшма қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорнинг асосий мақсади, Давлат ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари ёш ходимларини маънавий, интеллектуал, жисмоний ва аҳлоқий жиҳатдан камол топишига кўмаклашиш ҳамда уларни моддий ва ижтимоий рағбатлантиришдан иборатдир.

Мазкур қарорга асосан ҳар йили «Энг фаол ёш ходим» кўрик-танлови икки босқичда (ҳудудий ва республика миқёсида) ўтказилади. Кўрик-танловда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизматининг 30 ёшгача бўлган (мазкур ёшдагилар ҳам) барча ходимлари иштирок этиши мумкин.

Кўрик-танлов шартларига кўра, иштирокчилардан эгаллаб турган лавозими бўйича билим даражаси синовдан ўтказилиб, ёнғин хавфсизлигини таъминлаш борасида мактаб ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқувчилар билан ўтказилган викториналарнинг савияси ва сифатига, иштирокчиларнинг жисмоний тайёргарлик даражаси бўйича синов натижалари ҳамда соҳага оид инновацион ғояларнинг мавжудлигига алоҳида эътибор қаратилади. Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи кўрик-танловининг ташкилотчилари ҳисобланади. Ҳудудий босқич ғолиби ва совриндорлари диплом, пул мукофоти ва эсдалик совғалари билан тақдирланадилар.

Республика босқичи ғолиби пул мукофоти, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси томонидан тасдиқланган биринчи даражали диплом ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан ҳар йили фаол ва иқтидорли ёшларга тақдим этиладиган «Ўзбекистон белгиси» кўкрак нишонини олиш имтиёзи ҳуқуқига эга бўлади.

«Энг фаол ёш ходим» кўрик-танловнинг республика босқичи совриндорлари «Ёшлар уйлари»ни имтиёзли ипотека кредити асосида сотиб олиш учун ҳисобда турган ёки «Энг фаол ёш ходим» кўрик-танловидан сўнг ҳисобга олинган бўлса, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 сентябрдаги «Мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёш оилаларни уй-жой билан таъминлашда қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори доирасида қурилаётган «Ёшлар уйлари»ни навбатсиз сотиб олиш учун тавсия этилади.

 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бош бошқармаси

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться