Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳнат ярмаркасида 2 мингга яқин ёшларга йўлланма берилди

2018-04-03 | Жамият

2 апрель куни Муҳаммад Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг ҳудудий бўлинмаларида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида бўш иш ўринлари ярмаркаси бўлиб ўтди.

Меҳнат ярмаркасида 130 га яқин ташкилот-муассасалар ҳамда вазирлик-идоралар ўзларида мавжуд 1030 минг бўш иш ўринлари билан иштирок этдилар.

Айтиш жоизки, бутун жаҳонда кузаётилаётгани каби, юртимизда ахборот-коммуникация технологиялари соҳаси мутахассисларга эҳтиёж жуда юқори. Мазкур тенденция ахборот технологияларининг соҳаларга чуқур кириб бораётгани билан боғлиқ.

АКТ фойдаланувчиларининг талаб ва эҳтиёжлари, ҳукумат томонидан соҳа ривожи учун амалга оширилаётган истиқболли лойиҳаларни муваффақиятли амалга оширишга иштирок эта оладиган, мустақил фикрли, ўз устида ишлайдиган билимли ИТ-мутахассислар ҳеч бир қийинчиликсиз жамиятда ўз ўрнини топиб кетмоқда.
Меҳнат ярмаркасига ташриф буюрган 2 мингга яқин иштирокчиларга ишга кириш учун ўтказиладиган суҳбатга йўлланмалар тақдим қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться