Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Божхона ходимларининг ҳушёрлигини синовдан ўтказиш мақсадида 16 маротаба хуфиёна текширув ўтказилган
2018-04-02 | Жамият
Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ва “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси томонидан 2018 йилнинг ўтган даврида 40 га яқин профилактик маъруза, учрашув, индивидуал тартибда профилактик тарбиявий ишлар ва суҳбатлар ўтказилган. Бунга божхона ходимларининг ота-оналари ва оила аъзоларини ҳам жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, ходимларнинг хизмат давомида зиммасига юкланган вазифаларни қай даражада адо этаётгани, ҳушёрлиги ва огоҳлигини синовдан ўтказиш мақсадида 16 маротаба хуфиёна текширув ўтказилган.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар божхона бошқармасида Давлат божхона қўмитаси ҳамда “Тошкент-АЭРО” ихтисослаштирилган божхона комплекси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда маълумот берилди.
Давлат божхона қўмитасида 120-76-33, Тошкент шаҳар божхона бошқармасида 120-76-71 ва “Тошкент-Аэро” ИБКда 120-86-30 рақамли узлуксиз фаолият юритувчи "ишонч телефон"лари жорий қилинган бўлиб, улар орқали фуқаролар божхона қонунчилиги бузилишига доир ҳолатлар ёки божхона ходимларининг ноқонуний ҳаракатлари юзасидан хабар беришлари мумкин.
Гўзал Сатторова, ЎзА
Манба: ЎзА